Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарининг сайёр қабули бўлиб ўтди
Мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, турмуш сифати ва фаровонлигини ошириш учун аввало, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда халқ билан очиқ мулоқотлар олиб борилиб, инсонлар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шароитлар яратилаётир.
Кейинги йилларда амалга оширилаётган халқ билан очиқ мулоқотлар, ўтказилаётган сайёр қабуллар ва халқ ҳаётини хонадонма-хонадон юриб ўрганишлар мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш йўлида муҳим восита бўлмоқда.
Аҳолининг турли қатламлари билан мулоқот қилиш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан тезкор ва аниқ чоралар кўриш мақсадида 2 март куни Амударё туманидаги 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Ражаббой Нуразизовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туманда фаолият кўрсатаётган банклар филиаллари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ўзларини қийнаётган муаммолар юзасидан мурожаат қилиш мақсадида ташриф буюрган фаол фуқаролар иштирок этишди.
Сайёр қабулда фуқаролардан йўлларга тош ётқизиш, симёғочларни алмаштириш, трансфарматор ўрнатиш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, сафарбарлик чақируви резерви бадалини қоплаб бериш, субсидия асосида тикув машинаси олиш, контракт тўловининг бир қисми қоплаб бериш, шунингдек, Амударё туманида ишловчи ходимларга ҳам экологик конпенсация қўшилиши зарурлиги каби масалаларда жами 21 та мурожаат келиб тушди.
Қабулда фарзанди олий таълим муссасасида тўлов-контарк асосида таълим олаётган, контракт тўловини тўлашга оилавий шароити тўғри келмаётганини айтиб мурожаат қилган фуқаронинг яшаш шароити ўрганиб чиқилиб, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмоиловга 1 ҳафта ичида контракт тўловини белгиланган тартибга асосан қоплаб бериш ва тегишли ёрдам кўрсатиш топширилди. Сайёр қабулда келиб тушган аксарият мурожаатлар муддат талаб қилиши сабабли қонунда кўрсатилганидек вақт белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Шу ўринда қайд этиш лозимки, бугун ҳар бир фуқаро учун барча давлат органлари ва ташкилотларининг эшиклари очиқ. Давлат идоралари раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини иш хоналарида эмас, балки жойига бориб, ҳақиқий ҳолатни кўрган ва ўрганган ҳолда қабул қилмоқдалар.
Давлат идоралари раҳбарларининг халқ билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, дард-у ташвишларини тинглаш бўйича амалга оширилаётган бу каби сайёр қабуллар халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶