01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 04:24
Жамият 👁 114

НУРОНИЙ ОНАХОНЛАР ХИВАГА САЁҲАТ ҚИЛИШДИ

НУРОНИЙ ОНАХОНЛАР ХИВАГА САЁҲАТ ҚИЛИШДИ

Миллатнинг ўзига хос маънавиятини юксалтиришда аёлнинг ўрни ва таъсири алоҳидадир. Чунки инсоннинг илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари она тарбияси билан шаклланади. Беғубор гўдакни юқ ювиб, оқ тараб парваришлаб вояга етказгунича аёл қанча-қанча кун-тунларни беором ўтказмайди дейсиз? Оппоқ-ойдин орзуларига қоришган, меҳридан яралган аллалар ижодкори ҳам, ижрочиси ҳам аёл. Бир қўлида рўзғор, бир қўлида дунё ташвишларини кўтаргувчи, қайноқ меҳнати ила жамиятга наф келтирувчи ҳам аёлдир. Оила тинч-осойишталиги ва демакки, жамият тинч-осойишталиги учун фидойилик ҳам аёл фитратига хос.

Юртимизда мукаррама, муҳтарама ва улуғ зот - оналарга, аёл-қизларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши олий қадриятларимиздандир.

Яқинда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари саъй-ҳаракатлари билан туманимизда узоқ йиллар турли соҳаларда меҳнат қилиб, барчага ўрнак бўлган бир гуруҳ фидойи онахонларига юксак эҳтиром кўрсатилди. Кўнгилларда жўшқинлик, яшашга иштиёқ уйғотувчи фасли баҳорнинг  илк кунида 50 нафар онахонлар  қадимий ва ҳамиша навқирон Хива шаҳрига саёҳатга олиб борилди. Қулай ва юмшоқ ўриндиқли автобус харажати “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон бўлими томонидан тўланди. Кўпчилиги оиласи бағрида кексалик гаштини суриб яшаётган нуроний онахонлар, қарилик пенсиясига чиқиб ҳам фаолиятини давом эттираётган аёлларни ташкилотчилар келишувига мувофиқ малакали ва билимдон ГИД Сабоҳат Саъудаллева илиқ кутиб олди ва шаҳарнинг қадимий обидалари, ушбу обидаларни бунёд этган тарихий шахслар хусусида қизиқарли баён қилиб берди.

Саёҳатчиларга бепул тушлик ҳам ташкил этилди.

- Оналарини улуғлайдиган юртимдан ўргилай, - дейди саёҳатчилардан бири, ҳожи она Ўғилжон Ўрозова. – Оёғимизни ерга босмай юз чақиримча йўл босиб, шу муқаддас қадамжоларга олиб келишганини айтинг!

- Хивага олдин неча марта келган бўлсам ҳам, бугунгидай чуқур таассурот олмагандим. Саёҳат учун ГИД хизмати шу қадар муҳим эканлигини энди билдим, - дейди узоқ йиллар иқтисодчи бўлиб ишлаган Гулчеҳра опа Йўлдошева.

Саёҳат ҳаммада ҳам улкан таассуротлар қолдирди, туманимизнинг турли жабҳаларида меҳнат қилиб, нуроний ёшга етган 50 нафар онахонлар ҳам саёҳатдан, ҳам бир кунлик дийдорлашувдан хурсанд, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбоев, ўринбосари Баҳодир Болтабоевлардан миннатдор бўлдилар.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026