12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:27
Фан ва таълим 👁 283

ДЎРМАНЛИК ИЖОДКОР МУҲАЙЁ

ДЎРМАНЛИК ИЖОДКОР МУҲАЙЁ

Ижод – бу ўзига чорловчи ва мафтун қилувчи ўзгача олам. Ижодкор эса шу ўзгача оламнинг сеҳрли сарҳадларини кезиб, завққа тўлади. Тўлиб-тошган ҳисларини гўзал ташбеҳлар, чиройли ранглар билан безаб, бошқаларга кўрсатишга ошиқади. Дунёни, ҳаётни ўзи кўриб тургандек шаклу-шамойилда тасвирлаб, буни ҳаммага англатгиси келади.

Ўзига хос истеъдод соҳибаси бўлган амударёлик Муҳайё Ўринбоева ҳам кенг ва ранг-баранг мавзулардаги шеърлари билан бугун нафақат Дўрман элида, балки туманда ҳам таниқли десак, асло муоблаға бўлмайди. Унинг қаламига мансуб бўлган Ватан, халқ, жонажон қишлоғи, замондошлари ҳақидаги шеърлари аллақачон ўз мухлисларини топган. Айниқса, элига бўлган самимий муҳаббатини, фахру-ифтихорини, шукронасини ифода этган “Меҳмон бўлинг, Дўрманга” деган шеъри дўрманликларнинг қалбидан жой олган.

Муҳайё 1980 йилда ўқитувчи оиласида таваллуд топди. Ота-онаси она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари бўлгани боисданми, шеъриятга ҳавас унда ўқувчилик давридан бошланган эди. Эркабой ака ва Момогул опалар қизидаги бу ҳавасни эртароқ пайқаб, кўпроқ бадиий китоблар ўқишга қизиқтирар, ўзлари олиб келиб берар, Муҳайёни руҳлантирарди. Табиатнинг гўзаллиги, одамлар ўртасидаги меҳр-оқибат, юртга муҳаббат мавзуларида ҳавас билан ижод қила бошлаган қизалоқ ёзган шеърларнинг биринчи тингловчиси ҳам онаси Момогул опа бўларди. Илҳом қанотларида парвоз қила бошлаган ижод оламининг ёш ҳаваскори ўз шеърларини онасига ўқиб бериб, жуда завқланар, янада кўпроқ ёзишга рағбат оларди.

Ижод муҳитида улғайган Муҳайёнинг, дастлабки йилларда олий таълим муассасаси талабаси бўлиш орзуси ушалмади. Ўша даврдаги оилавий шароит сабабли унинг ўқишни давом эттиришига имкон бўлмади. Аввалроқ олий таълим муассасалари талабалари бўлган ака-опаларини ўқитиш ташвишида бўлган ота-онаси ҳам уни пайти келса олийгоҳларда ўқитишни жуда-жуда исташар эди. Бу орада катта фарзандлар оилали бўлишди. Одобли, чаққон ва рўзғор ишларига ҳам уқувли бўлган Муҳайёни ҳам овулда келин қилишга ҳавасмандлар кўпайиб, хонадон эшигини тиндиришмади ва яхши бир оиладан келган совчиларга ота-онасининг розилиги билан турмушга чиқди.

Унинг бахтига турмуш ўртоғи, қайнона-қайнотаси ҳам дунёқараши кенг, маънавиятли инсонлар бўлиб чиқди. Изма-из дунёга келган қизлари Муҳаббат ва Дилнураларни улғайтиришганидан сўнг, 2011 йилда унинг овулдаги 70-сонли мактабда тўгарак раҳбари бўлиб ишлашига шароит яратишди. Ўз ишига масъулиятли ва ўқувчилар билан осон тил топиша оладиган Муҳайёни мактаб психологи вазифасига тайинлашди. Ўқувчилар билан ишлаш уни дастлабки кунларданоқ, руҳлантириш билан бирга илҳомлантириб ҳам бошлаган эди. Бу яна ижодга қайтишига туртки бўлиб, турли мавзуларда янги шеърлар ёзди, катта дафтарларни тўлдирди.

У ўзи ёзган шеърларини тажрибали устозларга кўрсатиб, йўл-йўриқ ўрганиш мақсадида туман газетаси таҳририятига олиб келишга жазм қилди. Таҳририятда уни устоз журналист Саъдулла Хўжаниязов қарши олди ва ижод намуналари билан танишиб, керакли тавсиялар берди. Маъқул келган қораламаларни газета саҳифаларида чоп этиш учун олиб қолди. Устоздан йўл-йўриқлар ўрганиб, кўнгли тўлиб чиққан Муҳайё ўз шеърларини газета саҳифаларида кўрганидан сўнг, янада илҳомланди. Кейинчалик қалбидаги нозик ҳис-туйғулари ифода этилган шеърий машқлари, ҳикоялари туман газетасида кўплаб чоп этилди. Бундан руҳланган ёш шоира “Меҳмон бўлинг, Дўрманимга” деб номланган шеърий тўпламини нашрдан чиқаришга муваффақ бўлди. У энди тумандаги ёш ижодкорларни қўллаб-қувватловчи “Жайхун илхомлари” нодавлат-нотижорат ташкилотининг фаол аъзосига айланди. Ташкилот аъзолари бўлган турли ёшдаги ижодкорлар билан тез-тез учрашар, мушоираларда қатнашар ва бундан жуда катта завқ оларди. Ташкилот қошида ташкил этилган кутубхонага ҳам ташриф буюриб, турли мавзулардаги адабиётлар, китобларни мутолаа қилишни одатга айлантирди.

Муҳайёнинг ҳаётида 2020 йилда яна бир қувончли воқеа рўй берди. У Нукус шаҳридаги Педагогика институтининг педагогика-психология йўналишига ўқишга кириб, энг азалий орзуси бўлган талабалик бахтига эришди. Мактабдаги фаолиятини эса амалиётчи-психолог лавозимида давом эттира бошлади. Ҳозирги кунда мактабда ёш авлоднинг маънавиятли, комил инсонлар бўлиб вояга етишларига муносиб ҳисса қўшиш энг асосий мақсадига айланган. Шу боис таълим масканида ўқитувчилар билан бамаслаҳат, ҳамкорликда иш олиб бориб, ўқувчиларни касбга йўналтириш, иқтидорларини юзага чиқаришларига кўмаклашиш борасидаги тадбирларни ҳамкорликда ташкил этиб келмоқда.

 Муҳайё файзли оиланинг бекаси, умр йўлдоши билан 4 нафар фарзандни вояга етказишмоқда. Ҳамон ижод қилишдан чарчамаётган шоиранинг янгидан “Айтилмаган эртаклар” деб номланган тўплами нашрга тайёрланмоқда. Ушбу тўпламда ижодкорнинг ранг-баранг мавзулардаги шеърлари билан бирга, ҳаётий ҳикоялар ҳам жой олган.

Ижод майдонида парвоз қилиш билан бирга севимли касби орқали жамиятга наф келтираётган Муҳайё Ўринбоевага ижодий баркамоллик, муваффақият тилаймиз.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026