01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 04:24
Жамият 👁 153

ТОШҚАЛЪА МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИ ОШМОҚДА

ТОШҚАЛЪА МАҲАЛЛАСИ ЁШЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИ ОШМОҚДА

Ёшларнинг маънавий-руҳий ва интиллектуал салоҳиятини ошириш, “Жаҳолатга қарши - маърифат” тамойили асосида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни мафкура майдонининиг турли хуружларидан ҳимоя қилиш, маънавий дунёсини бойитиш, алоҳида иқтидорга эга ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Амударё телевидениеси ижодий жамоаси томонидан таълим муассасаларида турли мавзуларда тадбирлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, шоир ва ёзувчилар, журналистлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Яқинда Тошқалъа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 34-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида мактаб ўқитувчилари ва юқори синфлар ўқувчилари иштирокида “Жаҳолатга қарши - маърифат” тамойили асосида “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” грант лойиҳаси доирасида дилдан суҳбат тарзидаги учрашув тадбири ўтказилди.

Учрашувда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист, “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” грант лойиҳаси координатори, шоира Робия Йўлдошева, Тошқаъла маҳалла фуқаролар йиғини раиси Сарвар Султонов, ҳудуд бўйича профилактика инспектори Иноят Бобожонов, 34-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва юқори синф ўқувчилари ҳамда ота-оналар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Учрашув тадбирини мазкур мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Шерзод Султонов очди ва мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар ўртасида китобхонлик муҳитини яхшилаш, айниқса, вояга етмаганларнинг дарсдан бўш вақтларида назоратсиз қолишларининг олдини олиш, узрли сабабларсиз дарс қолдиришларига йўл қўймаслик борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди.

Шундан сўнг, Робия Йўлдошева Амударё телевидениеси ижодий жамоаси томонидан олиб борилаётган маънавий-тарбиявий ишларга тўхталиб, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларнинг тунги вақтларда кўнгилочар масканларда ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларсиз юришларига йўл қўймаслик, таълим-тарбия муассасаларида белгиланган қонун-қоидаларга амал қилиш ҳар бир ўқувчининг зиммасидаги масъулиятли вазифа эканлигини таъкидлади. Бу борада Амударё телевидениеси ижодий жамоаси билан таълим муассасалари ҳамда ҳудудлар бўйича профилактика инспекторлари ўртасидаги ҳамкорлик асосида ўтказилаётган турли мавзулардаги самимий мулоқот тадбирларининг ижобий самара бераётганини ҳаётий мисоллар орқали қайд этди.

Тадбир давомида Тошқаъа маҳалласи ҳудуди бўйича профилактика инспектори Иноят Бобожонов маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоли, ёшлар етакчиси ҳамда хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорликда вояга етмаганлар билан ишлашиш бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли маънавий-маърифий, тарбиявий ишлар хусусида батафсил маълумот берди. Хусусан, “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тунги вақтларда ўқувчи-ёшларнинг тўй ва бошқа маросимларда қатнашишларига барҳам бериш, уларнинг иқтидорларини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ҳудуддаги ибратли оилалар вакиллари, таниқли инсонлар иштирокида ўтказилаётган “Бир болага етти маҳалла ота-она”, “Кексалар ўгити – бахт калити”, “Китоб – юксак маънавият ва ёрқин ҳаёт сари элтувчи куч” мавзусида ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар ва эришилаётган натижалар ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, тадбирда Тошқалъа маҳалла фуқаролар йиғини раиси Сарвар Султонов ҳам сўзга чиқиб, мактаб ўқувчисининг бир соат дарс қолдириши ўз ҳаётида эришиши мумкин бўлган ютуқларнинг маълум қисмини йўқотиш билан баравар эканлигини таъкидлаб, ўқувчи-ёшларга қимматли маслаҳатларини берди.

Учрашув тадбирида мактабнинг ёш ижодкор ўқувчиларидан Зарина Тозабоева, Ҳаётхон Ҳайитбоева, Венера Шомуродова, Улбўлсин Темирова ҳамда Машҳура Қундузбоевалар ўз ижодларидан намуналар ўқиб беришди. Шу билан бирга ҳуқуқий-маърифий мавзулардаги саволлар билан мурожаат этдилар. Ўқувчи-ёшларнинг барча саволларига масъуллар томонидан жавоблар ва зарур тушунча ва тавсиялар берилди.

Учрашув тадбири давомида Робия Йўлдошева Амударё телевидениеси ижодий жамоаси томонидан тошқалъалик ўқувчи-ёшлар ҳаётига оид муаммолар, хусусан, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ишларни ўрганиш жараёнида сезиларли ютуқлар қайд этилганини мамнуният билан билдирди. Айниқса, маҳалла масъулларининг манзилли режа асосида ҳудуддаги умумтаълим мактаблари педагогика жамоалари ва ота-оналар билан ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилгани туфайли вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликка, ўқувчиларнинг узрли сабабларсиз дарс қолдириш ҳолатларига барҳам берилиб, ҳуқуқбузарликлар кескин камайганини алоҳида эътироф этди.

Тадбир якунида Робия Йўлдошева ижодкор ёшлар билан дилдан, самимий мулоқот ўтказиб, ўзининг она Ватанни мадҳ этувчи, ватанпарварлик мавзусидаги шеърларидан ўқиб берди.

Бўлиб ўтган учрашув тадбири тошқалъалик ёшлар учун ҳақиқий маънавият сабоқларини тақдим этгани билан аҳамиятли бўлди.

Равшан БАҲРАМОВ, Маҳмуджон ШОМУРОДОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026