16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 11:34
Мақолалар 👁 282

ОҚ ОЛТИНЛИК СВЕТЛАНА НИКОЛАЕВНА

ОҚ ОЛТИНЛИК СВЕТЛАНА НИКОЛАЕВНА

1968 йилнинг ёз ойлари охирида Оқ олтин овулига икки нафар украиналик қиз келиб яшай бошлади. Улар Ф.Э.Дзержинский номли (ҳозирги 50-сонли) мактабнинг бир хонасида истиқомат қилишар, ўша пайтларда собиқ Иттифоқ республикаларининг барчасида

ҳам мактаб ўқувчиларига рус тилини мукаммал  ўргатишга катта эътибор қаратилган эди. 

Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикасига 12 нафар рус тили фанидан сабоқ берувчи ўқитувчилар сафарбар қилинганди. Шундай қилиб, Светлана 50-сонли, Люба эса 41-сонли мактабда ўқувчиларга рус тилидан дарс бера бошлади.

Светлана ҳам, Люба ҳам хушмуомала, киришимли қизлар эди. Овул аҳли ҳам уларни ўз қизларидай қабул қилиб, эл қатори тўй-маъракаларига таклиф этишарди. Тўйларга боришар, таъзияларда қора либос кийиб, бошларига қора рўмол ўраб, уй эгаларига таскин беришарди.

Уларнинг ҳамкасблари бўлган мактаб директори Жамил оға Давлетов, ўқитувчилар уларга маҳаллий аҳолининг урф-одатларини тушунтириб, тез мослашиб кетишларига яқиндан ёрдам бердилар.

Ўшанда биз мактабнинг 5-синфида ўқир эдик. Светлана Николаевна юқори синф ўқувчиларига дарс ўтарди. Баъзан бизнинг синфимизга ҳам кириб, қўшимча равишда рус тилини ўргатарди. Унинг ташаббуси билан мактабимиздаги энг хушовоз ўғил-қизлардан иборат хор тўгараги тузилди. Ўша тўгаракка мен ҳам аъзо эдим. Мактабда ўтказиладиган байрам, муҳим саналар муносабати билан ўтказиладиган тадбирларда даврага чиқиб, рус тилида қўшиқлар ижро этардик, шеърлар ўқир эдик.

Светлана Николаевнадан олган сабоқларимиз кейинчалик армия сафида хизмат қилганимизда, университетда ўқиганимизда, умуман, бутун ҳаётимиз давомида жуда асқотди. Унинг нафақат сабоқ ўтиши, балки юриш-туриши, ўзини тутиши, саранжом-саришталиги барчага ўрнак эди. Қолаверса, бирор чет тилини ўрганишда ўша тил вакилидан сабоқ олиш улкан ютуқларга асос бўлар экан.

1969 йилнинг ёзида Люба опа Украинага қайтиб кетди. Светлана Николаеавна эса Манғит шаҳрида яшаб, ҳозирги 27-сонли мактабда ўқитувчилик фаолиятини давом эттирди. Шу мактабда узоқ йиллар ишлаб, нафақага чиқди.

Бизнинг қишлоқ аҳли ҳали-ҳамон уни севиб эслашади. Шундай қилиб оқ олтинлик Светлана туманимизда бир умр яшаб қолди.

... Светлана Николаевна Пластинина 1945 йилнинг 26 декабрида Украинанинг Ивано-Франковск вилоятида туғилди.

У ўрта мактабни тугатгач, Никополь педагогика билим юртига кириб ўқиди. Билим юртидаги ўқишини тугатиб, мактаб ўқувчиларига сабоқ бериш учун бизнинг юртга отланди. Унинг чеки бизнинг қишлоққа тушди.

1968-69 ўқув йили тугагач, Манғит шаҳрида яшаб, ишлаб 1970 йилда туман ички ишлар бўлими ходими Радик Нуриев билан турмуш қурди. Ўғиллари Вадим, қизлари Алевтинани биргаликда тарбиялаб, вояга етказишди.

Бу орада С.Николаевна Хоразм давлат педагогика институтини сиртдан ўқиб, битирди.

Ўғиллари Вадим дастлаб педагогика институтини, кейинчалик юридик институтни тамомлаб ҳозирги кунда Россияда яшаб, ишламоқда. Қизи Алевтина она касбини давом эттириб, Россияда ўқитувчи бўлиб ишлайди.

Менда болалик пайтимдаги устоз-мураббийни яна бир бор кўриб, суҳбатлашиш истаги туғилди.

Устоз яшаётган уй бир қарашдаёқ орасталиги билан ўзига тортади. У бугунги кунда ёлғиз яшайди. Турмуш ўртоғи Радик Нуриев 12 йил муқаддам вафот этган. Унинг уй-рўзғор ишларига қўшни аёллар яқиндан ёрдам беришади.

Устоз бизнинг ташрифимиздан жуда севинди. Айниқса, “мана бу киши биринчи ўқувчиларингиздан”, деб мени таништиришганида кўзлари яшнаб кетди. Унинг Оқ олтин қишлоғи ҳақидаги русча-ўзбекча сўзлар билан аралаштириб айтиб берган ёрқин хотиралари менда улкан таассуротлар қолдирди.

– Бошида, тўполончи болаларга учрасак нима қиламиз, деб қўрққан эдик. Айниқса, қишлоқ одамларининг меҳрибонлиги, хушмуомалалиги бизни ўзига тортар эди, –дейди С.Николаевна. – Урф-одатларни билмасликдан келиб чиқадиган қизиқ воқеалар кўп бўларди. Қишлоқ кўчаларидан ўтиб кетаётсак, тандирда нон ёпаётган аёллар бизга нон тутишарди, одат бўйича нондан озгина ушатиб, туз тотиш керак экан, холос, биз буни қаердан билибмиз, нон тутишса “спасибо”, деб бутун бир нонни олиб кетаверибмиз.

Бундай ноқулайликлар учун  ҳеч ким устимиздан кулмасди. Одамларга ҳам, одатларга ҳам тезда кўникиб кетдик.

Ана шундай завқли дамлар билан иш ҳам, ҳаёт тарзи ҳам бир маромда давом этаверди.

Бироқ 1969 йилнинг 14 март куни  юз берган сув тошқини барчани улкан ташвишларга қўйди.

- Ҳамон эсимда, уйқуда ётганимизда, тонгги соат 5 да Ражаб келиб, деразадан қичқириб, "туринглар, сув келди", деди. (Ражаб Абдуллаев, шу мактаб ўқитувчиси. Ҳозир 79 ёшда) Апил-тапил кийиниб ташқарига чиқсак, ҳамма югур-югур қилган, ҳамманинг оғзида “сув-сув”, деган ваҳимали гаплар.

Кейин билсак, дарё тошиб, қишлоқни сув босаётган экан. Оқибатли одамлар келиб уйғотмаганида мактаб қулаб, девор тагида қолиб кетар эканмиз...

Светлана Николаевна қишлоқ одамларининг жуда кўп аъло фазилатларини эслаб, доимо улардан миннатдор эканлигини билдирди.

Ишларимиз кўплигини айтиб, ўрнимиздан турганимизда, С.Николаевна  қўшни аёлга қараб: "меҳмонларга нон олиб кел", деди. Нондан бир чимдим ушатиб, оғзимизга солар эканмиз, у бизга қараб бир кулиб қўйди. Эҳтимол, бир пайтлар тандирда нон ёпаётган оқ олтинлик аёллар яна бир бор кўз олдига келгандир?

– Яқин-яқингача ҳадеб туғилиб-ўсган юртимни қўмсайверардим, – дейди у, – ҳозир эса шу ер менинг она юртим бўлиб қолганини ҳис қиляпман. Ўтган йили ёзда қизим мени олиб кетишга роса уринди. Унамадим.

Бу ерда яшаб, кам бўлмадим. Ҳамма “Светлана опа”, деб ҳурмат қилишади. Барча танийди. Тинч турмуш, осойишта умр. Бир одамга бундан ортиқ яна нима керак! Яшайвераман, шу ерда.

Бу гапларнинг барчасидан ўзимча хулоса чиқармоқчи бўламан. “Қиз бола палахмон тоши”, деган ибора барча халқлар учун дахлдор экан-да, бўлмаса, Светлана опа туғилиб-ўсган юрт қаерда-ю, Манғит қаерда!

Хулоса шуки, бу обод ва гўзал Ватаннинг барча эшиклари шу юрт учун фидойи бўламан, деган инсонлар учун доимо очиқ.

 

Ўрозали РЕЙИМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019