12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:12
Қишлоқ хўжалиги 👁 489

ОҚ ОЛТИНЛИКЛАР САРБАЛАНД ХИРМОН БУНЁД ЭТИШМОҚДА

ОҚ ОЛТИНЛИКЛАР САРБАЛАНД ХИРМОН БУНЁД ЭТИШМОҚДА

Айни кунларда барча жойларда бўлгани каби Амударё туманидаги фермер хўжаликлари далаларида ҳам пахта йиғим-терими авжида. Моҳир теримчилар эрта баҳордан то ёз охиригача астойдил парвариш қилинган ғўзадан етиштирилган мўл ҳосилни йиғиб-териб, сарбаланд хирмон бунёд этиш, оилаларига даромад келтириш мақсадида астойдил ҳаракат қилишмоқда.

Оқ олтин овулидаги Рашид Қутлимуродов раислик қилаётган “Сапарбой Қодир” фермер хўжалиги ҳам туманда биринчилардан бўлиб пахта йиғим-теримига киришган эди. Хўжаликда 48 гектар ерда “Манғит-1” навли пахта етиштирилди. Бугунга келиб ушбу хўжалик далаларидан 40 тоннадан зиёд биринчи навли пахта териб олинди. Ҳосилдорлик гектаридан 30 центнерни ташкил қилмоқда. Хўжалик теримчилари бир кунда 6-8 тонна ҳосил топшириб, туманимиз “оқ олтин” хирмони юксалишига муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Теримчиларга бепул тушлик қилиб берилмоқда. Терим илғорлари фермер хўжалиги томонидан алоҳида рағбатлантириб борилмоқда. Бу рағбат ҳашарчи-ю теримчиларга янада кўпроқ куч-ғайрат, шижоат бағишламоқда.

Жорий йилда туманимизда пахта хом ашёси етиштирувчи фермер хўжаликлари учун барча шароитлар яратилди. Уруғлик чигит, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ўз вақтида дала бошига етказилиб берилди. Фермер хўжаликлари техника таъминоти яхшиланди. Чигит замонавий сеялкалар ёрдамида ерга қадалди. Ана шу омиллар ва сувдан оқилона фойдаланиш, фермер хўжалиги далаларида меҳнат қилган деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнати эвазига далаларда мўл ҳосил тўплашга эришилди.

Ҳозирда туманимиз далаларида ҳалол меҳнат ҳамда катта харажат эвазига етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатларда ва сифатли йиғиб-териб олиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Кластер корхонаси – масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси томонидан 352 та фермер хўжалиги билан шартнома тузилган бўлиб, чигит экилган майдон 13900 гектарни ташкил қилади. Ушбу пахта далаларида ҳосилдорликни 32,2 центнерга, ялпи ҳосилни 44 минг 755 тоннага етказиш мўлжалланган.

Туманда 2022 йил пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ва уни оптимал муддатларда амалга ошириш мақсадида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Шунга кўра 290 та терим отрядлари ташкил қилинди. Терим отрядларига тажрибали хўжалик фаолларидан иборат отряд раҳбарлари тайинланди. Теримчиларга ўз вақтида терим пулларини бериб боришни ташкил қилиш мақсадида банк ходимлари бириктирилди.

Отрядларга жами 23 минг 266 нафар теримчилар жалб қилинган бўлиб, улар айни мавсум давомида теримга кўмаклашишмоқда. Шундан 9283 нафарини пахта тўқимачилик ва фермер хўжалиги ишчилари, 13983 нафарини уюшмаган аҳоли ташкил қилади.

Пахта йиғим-терим ишларида 260 та пахта ташиш техникалари, 535 та тиркамалар, 580 та тарози, 580 та қозон-ўчоқ, 580 та самовар, 870 та сув сақлаш баклари, 52108 та этаклардан фойдаланилмоқда. Теримчилар мавсум бошидан 19 сентябргача туманимиз пахта хирмонига 6206 тоннадан ортиқ пахта топширишга муваффақ бўлишди.

Барча ҳудудларда бўлгани каби “Сапарбой Қодир” фермер хўжалиги пахтазорларида терим ишлари айни авжида. Илғор теримчилардан Гавҳар Болтабоева, Холида Пасиева, Наргиза Ўрозбоева, Сайёра Ҳайдарова, Шаҳло Шомуродова, Шоҳида Эриева, Муҳаббат Қувватбоева ва бошқалар терим суръатини кун сайин ошириб, хўжалик хирмонини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшишмоқда ва барчага ўрнак бўлишмоқда.

Дастлабки довондан ошиб, янада юксак хирмон барпо этиш истагида пахта теримини жадал давом эттираётган “Сапарбой Қодир” фермер хўжалиги каби хўжаликлар сони туманимизда кундан-кунга ортиб бормоқда.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026