01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 07:33
Жамият 👁 304

Нукус Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан “Инсон қадри – олий қадрият” тамойили асосида сайёр қабул бўлиб ўтди

Нукус Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан “Инсон қадри – олий қадрият” тамойили асосида сайёр қабул бўлиб ўтди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси Қуролли Кучларда ва ҳарбий тузилмаларда қонунларга риоя этилишини назорат қилади. Мазкур орган томонидан мамлакатимиз суверенитетини мустаҳкамлаш, мудофаа салоҳиятини ошириш, ҳарбий хизматчиларнинг ва оила аъзоларининг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар туфайли кўплаб мурожаатлар адолатли ҳал этилмоқда. Хусусан, фақат 2022 йилнинг ўзида мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратурасига мурожаат йўллаган 2 мингга яқин фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиб, 254 таси қаноатлантирилган. Шунингдек, сайёр қабулларда 3 минг 200 нафар шахс қабул қилиниб, аниқланган муаммоларини ҳал этиш чоралари кўрилган.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, мамлакатимизнинг тараққиёт стратегиясидан келиб чиқиб, ҳарбий тузилмаларда ҳам инсон қадри устувор вазифа сифатида белгиланган. Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, ижтимоий ҳимояси таъминланиши, уларнинг оилавий хотиржам яшаши алоҳида назоратга олинган.

Жорий йилнинг 10 март санасида Нукус Ҳарбий прокуратураси ташаббуси билан 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими, Қоралпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Амударё тумани меҳнат ва бандликни таъминлаш ҳамда Халқ таълими бўлимлари билан ҳамкорликда “Инсон қадри – олий қадрият” тамойили асосида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими, Миллий гвардия қўриқлаш бўлими, Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими шахсий таркиби ва ходимлари, шунингдек, истеъфодаги ҳарбийлар ҳамда уларнинг оила аъзолари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Сайёр қабул давомида 71 нафар ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзоларининг турли масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат соҳа мутахассислари томонидан батафсил ўрганилиб, шулардан 1 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. 14 та мурожаат тажрибали ҳуқуқшунослар томонидан ўрганилиб, мурожаат эгаларига тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар, зарур тушунчалар берилди. 11 та мурожаат ҳам батафсил ўрганишлар орқали қаноатлантирилди.

“Инсон қадри – олий қадрият” тамойили асосида ўтказилган сайёр қабул давомида соҳа мутахассислари томонидан “Коррупцияга қарши курашиш – жамият равнақини таъминлашдир” мавзусида тарғибот тадбири ҳам ўтказилиб, жамиятимизда чуқур илдиз отган коррупцияга барҳам беришда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан халқнинг ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Тарғибот тадбири давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишиб, мутахассислар томонидан ҳавола этилган бири-биридан қизиқарли жавоблар орқали бу борада кенг ва мазмунли тушунчага эга бўлдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026