02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 06:55
Жамият 👁 259

ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН АМАЛИЙ МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН АМАЛИЙ МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Амударё тумани ҳудудида 1 март кунидан 1 апрелга қадар “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” деб эълон қилинган бўлиб, ойлик доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Ойлик доирасида жойларда амалий махсус-тактик ўқув машқи ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 11 март куни тумандаги 1-сонли мактабда “Фуқаро муҳофазаси куни” мавзусида бўлиб ўтган амалий махсус-тактик ўқув машқида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари Бекзод Тажибоев, Бекзод Аллабергенов ҳамда Санитария эпидемиология осойишталик ва жамоатчилик саломатлиги бўлими санитария шифокори Мунаввар Кошкаровалар қатнашишди. Шунингдек, мактаб директори Дилрабо Шербоева, Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик раҳбари Хуршид Ишниязов ва мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

Туман фуқаро муҳофазаси хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини такомиллаштириш, уларнинг кечиктириб бўлмайдиган авария ва қутқарув ишларига тайёргарлигини кучайтириш ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келганда ўз мажбуриятларини аниқ, тўғри бажаришини амалиётда синаш ва ўрганиш каби мақсадлар кўзланган ушбу махсус-тактик ўқув-машқи икки босқичда ўтказилди.

Ўқув машқининг биринчи босқичи, яъни назарий қисмида 1-сонли мактабда “Мактабда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазаси гуруҳлари ва мактаб раҳбариятининг ҳаракатлари” мавзусида тушунчалар берилди. Ўқувчиларга табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда эвакуация чиқиш йўлларида тўғри ҳаракат қилиш кўрсатиб берилиб, кўникмалар шакллантирилди. Шундан сўнг, улар гуруҳларга бўлинган ҳолда мактаб ҳовлисига олиб чиқилди.

Иккинчи босқичда эса мактаб биносида фавқулодда авария ҳолати содир бўлиши натижасида мактаб фуқаро муҳофазаси гуруҳлари, туман Ёнғин-қутқарув қисмларининг ҳамда тез тиббий ёрдамнинг жабрланганларни қутқариш ва уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кабиларни бажариш ишлари амалда кўрсатиб берилди. Жабрланган фуқароларга тезда биринчи ёрдам кўрсатиш тартиби амалий бажариб кўрсатилди.

Ўқув машқига мактаб раҳбарлар таркиби ва фуқаро муҳофазаси тузилмасидан 32 нафар ўқувчи, туман Фавқулодда вазиятлар бўлимидан 7 нафар ходим ва 1 та махсус техника, Тез тиббий ёрдам бўлимидан 3 нафар ходим ва 1 та махсус техника жалб этилди. Тадбир якунида 1-сонли мактабнинг раҳбарлар таркиби ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари гуруҳлари шахсий таркиби фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга «Чекланган тайёр» деб баҳоланди. Шунингдек, иштирокчиларнинг камчиликлари кўрсатилиб, келгусида бундай камчиликларга йўл қўймаслик кераклиги тушунтирилди.

Шу куни туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси” ойлиги доирасида Навоий номли маҳалладаги янги туғруқ комплекси биносида қурилиш ишларини олиб бораётган “Темир Бетон” масъулияти чекланган жамияти ишчиларига тушунтириш-тарғибот ишларини ўтказишди.

Ушбу янги туғруқ комплекси биносининг қурилиш лойиҳаси “Пайтахт мега проект” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқилган. Лойиҳада ёнғиндан ва тутундан хабар берувчи сигнализацияларни ўрнатиш кўрсатилган. Ҳозирги кунда битиш арафасида турган ушбу бинода ёнғинга қарши сув таъминоти, яъни 50 метр кубли 2 та усти ёпиқ сув сақлагичлар қуриб битказилган. Фасад қисмига ёнмайдиган маҳсулотлар билан ишлов берилган.

Бино 4 қаватли бўлиб, унда 1 дона иситиш қозонхонаси, 3 та зинапоя мавжуд. Лойиҳада 1 дона лифт ҳам кўрсатилган бўлиб, бинонинг умумий майдони 1217,3 метр квадратга тенг. Ҳозирги кунда қурилиш ишлари қизғин паллада давом этмоқда.

Тарғибот тадбири давомида ушбу қурилиш ишларида қатнашаётган ишчи-ходимларга техника хавфсизлиги, фуқаро муҳофазаси бўйича тушунчалар берилиб, эслатмалар ҳам тарқатилди.

С.Бедекеев, туман ФВБ бошлиғи ўринбосари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026