Жамият
👁 310
56-СОНЛИ МАКТАБДА СУМАЛАК САЙЛИ ЎТКАЗИЛДИ
Юртимизда баҳорий тароватни, янгиланиш ва яшариш, миллий урф-одатларимиз ва қадриятларимизни ўзида мужассам этган Наврўз умумхалқ байрами кўтаринки руҳда нишонланмоқда.
Туманимиздаги 56-сонли мактабнинг ўқитувчилари ва ўқувчилар жамоалари ҳам ушбу байрамимизни муносиб кутиб олишга қизғин ҳозирлик кўрдилар.
Байрам арафасида ушбу таълим муассасасида сумалак сайли ўтказилиб, унда устоз-ўқитувчилар дошқозонларда қадимий таом – сумалак тайёрлашди, ўқувчи-ёшлар эса уларга ёрдам беришди. Сайилда ашула ва шеърлар айтилди, рақсларга тушишди. Аҳилликда пишган сумалак мактаб атрофидаги хонадонларга, фахрий устозларга ҳам тарқатилди.
Алламберган Жуманиёзов, 56-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶