30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 09:01
Жамият 👁 401

“ҲАР КУНИНГ НАВРЎЗ БЎЛСИН, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!” ШИОРИ ОСТИДА НАВРЎЗ САЙЛИ ВА БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“ҲАР КУНИНГ НАВРЎЗ БЎЛСИН, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!” ШИОРИ ОСТИДА НАВРЎЗ САЙЛИ ВА БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бу йилги кўклам юртимизга ўзгача тароват, шукуҳ билан кириб келди. Кўкламни соғинган дилларга унинг ташрифи илиқлик бахш этди, руҳини кўтариб, юраклардаги завқ-у шавқни оширди. Элимизда кўтаринкилик, жўшқинлик билан Наврўзи олам тадориги бошланди. Яшил майсалар бош кўтараётган замин-у, қушлар чуғурига тўлаётган ферузаранг само, биз нафас олаётган мусаффо ҳавони овул ва маҳаллаларда ҳамжиҳатликда пиширилаётган шоҳ таом – сумалакнинг хушбўй ҳиди тутди.

Юртимизга мана шундай шод-у хуррамлик, қувонч улашиб, қутлуғ қадам билан Наврўзи олам кириб келди. Ушбу байрамни муносиб нишонлаш бўйича 2023 йил 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилги Наврўз – умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди. Унга кўра, бу йилги Наврўз байрами мамлакатимизда «Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!» деган бош ғоя асосида нишонланиши белгиланди.

Туманимизда ҳам ушбу шиор остида катта байрам сайли ўтказилди.

18 март куни тумандаги Марказий ўйингоҳда бўлиб ўтган ушбу сайилга бутун амударёликлар, ёш-у қари юртдошларимиз ташриф буюришди. Нуроний отахонлар, мўътабар онахонлар байрамона безатилган сўрилар, шоҳсупаларда ўтириб, миллий анъаналаримиз бўлган ёр-ёр, лапарлар куйлашди, қуроқ қураб, ип йигириб, айтишувлар айтишди. Наврўз байрами туманимизнинг овул ва маҳаллаларида, шаҳар ва қишлоқларда ҳам кенг нишонланмоқда.

Қатор кўркам расталарда ташкил қилинган миллий ҳунармандлик маҳсулотлари, миллий таомлар, савдо ярмаркалари, нафосат билан безатилган дастурхонлар кўзларни яшнатди.

Байрам томошаси бошланишидан олдин туманимиз раҳбарлари ва меҳмонлар биргаликда халқимиз билан мулоқот қилиб, кўргазмаларни кўздан кечиришди, сайил иштирокчиларини байрам билан табриклашди. Шундан сўнг, “Офарин” фольклор-этнографик халқ жамоасининг карнай-сурнай наволари билан байрам томошаси бошланди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев бутун Амударё аҳлини Наврўзи олам билан муборакбод этди ва юртимиздаги бунёдкорликлар, эришилган ютуқлар хусусида сўзлади. Табрикдан сўнг, “Фасли навбаҳор тараннуми” деб номланган мусиқий дастур бошланди.

Дастурда туманимизнинг эстрада хонандалари қатори истеъдодли ёш хонандалар ҳам иштирок этишди. Шунингдек, болалар бадиий жамоалари ўзларининг янги қўшиқ ва рақсларида баҳор қувончларини ифода этдилар. Амударё туманига хос бўлган мумтоз наволар, аскиячилик, масхарабозлик, халқ санъати, урф-одатлар намойиш этилди айтишув, лапарлар, ёр-ёрлар янгради. Халқимизнинг миллий мероси – урф-одатлари, анъаналари мужассам бўлган чиқишлар байрамга ўзига хос бетакрор оҳанг ва маъно бағишлади.

Наврўз байрами муносабати билан бўлиб ўтган ушбу сайилда амударёликлар жам бўлиб, бирдамлик, ҳамжиҳатлик анъаналарига содиқлигини яна бир карра намоён этишди. Байрам томошаси барча юртдошларимизга баҳорий кайфият, кўтаринки руҳ улашди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026