12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:59
Жамият 👁 438

Наврўз — дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрами!

Наврўз — дўстлик ва ҳамжиҳатлик байрами!

Азал-азалдан шарқ халқлари учун янги йил боши, деҳқон учун барака рамзи ва инсоният учун меҳр-оқибат тимсоли бўлиб келган Наврўзи олам шу кунларда ҳам юртимизнинг турли гўшаларида катта шод-у ҳуррамлик билан нишонланмоқда. Бугун том маънода янгиланаётган Янги Ўзбекистонда кечаётган улкан ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари, халқимизнинг эртанги кунга бўлган мустаҳкам ишончи ва жамиятимиздаги миллатлараро тотувлик мана шу қутлуғ айём шодиёналарида янада ёрқинроқ намоён бўлмоқда.

Нукус шаҳридаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи”да ҳам баҳорнинг илк ойининг сўнгги кунида Наврўз байрами кенг турда нишонланди. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан, бир қатор ҳамкор ташкилотлар иштирокида ташкил этилган “Наврўз – янгиланиш, дўстлик ва барака байрами!” шиори остидаги байрам тадбири юртимиздаги миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва меҳр-оқибат тамойилларининг амалий ифодаси бўлди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Алишер Алланиязов, Қорақалпоғистон Қозоқ миллий-маданий маркази бошлиғи Асқар Умбетаев, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Қуўатбай Каримходжаев ва бошқалар таъкидлаганларидек, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, турли халқлар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик муҳитини янада кучайтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ҳаётий чора-тадбирлар жамиятимизда ўзаро ҳурмат ва бирдамлик туйғуларини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Дарҳақиқат, бугун Ўзбекистон заминида турли миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқ, бир оила фарзандларидек яшаб, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилмоқдалар. Наврўз байрами эса ана шу дўстлик ва бағрикенглик муҳитини янада жипслаштирувчи, барчани бир ғоя ва мақсад йўлида бирлаштирувчи воситадир.

Табиатдаги покланиш жараёни инсонлар руҳиятида ҳам акс этиши Наврўзнинг энг гўзал хусусиятларидан биридир. Кўпни кўрган, ҳаёт мактабини ўтаган нуроний оқсоқолларимиз таъбири билан айтганда, “ҳар бир йил баҳоридан маълум”. Улар бу йилги баҳорнинг файзли келаётганини, кўкламдаги ёғингарчиликлар мўл-кўлчилик ва фаровонликнинг мустаҳкам замини бўлишини таъкидладилар. Дастурхон устида қилинган дуолар ва яхши ниятлар байрам тадбирига алоҳида шукуҳ бағишлади.

Тадбир давомида ташкил этилган кўргазмалар ва миллий либослардаги чиқишлар иштирокчиларнинг ёдида узоқ вақт сақланиб қоладиган бўлди. Турли миллат вакилларининг ўзларига хос миллий кийимларининг намойиши, моҳир ҳунармандлар томонидан тайёрланган халқ амалий санъати дурдоналари кўргазмаси халқимизнинг бой маданий меросини ўзида акс эттирди. Маданият ва санъат соҳаси вакиллари ижросидаги куй-қўшиқлар, жўшқин миллий рақслар ва концерт дастури байрам қатнашчиларига юқори кайфият улашди. Ҳар бир куйланган таронада ва ижро этилган рақсда ватанга муҳаббат, тинчликка шукроналик, баҳор ва Наврўз соғинчи мужассам бўлди.

Тадбир давомида Наврўзнинг нафақат миллий байрам, балки халқлар ўртасидаги дўстлик кўприги сифатидаги ўрни ҳам алоҳида эътироф этилди. Миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва уларни асл ҳолича келажак авлодларга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиз экани яна бир бор таъкидланди.

Наврўз шундай қутлуғ айёмки, у инсон қалбидаги энг олийжаноб фазилатларни — кечиримлилик, саховат ва меҳр-шафқатни уйғотади. Бу байрам бизни янада жипслаштириб, юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги йўлида янада ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилишга ундайди.

Янгиланиш ва эзгулик фасли бўлган Наврўзи олам муносабати билан ташкил қилинган байрам тадбири сўнгида нуронийлар ҳар бир хонадонга қут-барака, юртимизга омонлик ва дастурхонларимизга тўкин-сочинлик, халқимизга бахт-саодат ёр бўлишини тилаб, дуога қўл очдилар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026