02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 03:09
Сиёсат 👁 253

Олмазор маҳалласида туман ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Олмазор маҳалласида туман ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Бугунги ёшлар – мамлакат иқтисодиёти, сиёсий-маънавий, ижтимоий ва маданий ҳаётининг эртанги кунги қудратли локомотивларидир. Бу ҳақда Президентимиз ҳар галги учрашувларида ҳам фахр, ҳам ишонч билан таъкидлашлари бежиз эмас. Шу боис, мамлакатимизда ёшларнинг билим олишлари, ўз қобилият ва иқтидорларини амалда намоён этишлари учун барча зарур шароитлар, имкониятлар яратилган. Мамлакат раҳбаридан тортиб, қуйи бўғин раҳбарларигача ёшлар ҳаётига оид муаммоларни ўрганиш, мавжуд муаммоларни жойларига чиққан ҳолда ижобий ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилаётган ёшлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари самимий мулоқот майдонига айланмоқда.

23 март куни Амударё тумани Олмазор маҳалласининг маъмурий биносида бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабов, туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов ҳамда маҳалланинг фаол ёшлари иштирок этишди.

Туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабов ёшлар учун имкониятлар кўлами ниҳоятда кенг эканлигини, бу имкониятлардан фақатгина тўлақонли равишда фойдаланиб, Ватан равнақига ҳисса қўшиш лозимлигини айтиб ўтди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида барча ёшларни фаол иштирок этишга чорлаб, мазкур сиёсий жараённинг аҳамияти тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди. Шунингдек, учрашувда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, қўшимча иш ўринларини яратиш, ёш тадбиркорлар сафини кенгайтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар белгиланиб, шу асосида олиб борилаётгани қайд этиб ўтилди.

Шундан сўнг Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаилов ёшларнинг мурожаатлари имкон қадар бартараф этилишиини айтиб, туманимизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи ёшларнинг муаммолари ҳам сайёр қабул тарзида кўриб чиқилаётганлигини ва ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмаслигини таъкидлади.

Туман ҳокими билан бўлиб ўтган учрашувда ёшларнинг муаммо ва таклифларидан иборат мурожаатлари тингланди.

Жумладан, маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи фаол ёшлардан бири Шаҳзод Ибодуллаев ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқув курси харажатларини қоплаб берилишида, Фарида Абдуллаева, Севара Муродова, Динора Қурбониёзова, Шоҳиста Собировалар эса контракт тўловининг бир қисми тўлаб берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзида қаноатлантирилиб, қолганлари тез кунда ижобий ҳал қилиниши маълум қилинди.

Шу ўринда айтиш керакки, бугун ёшлар яратилаётган ҳар бир имкониятдан унумли фойдаланишга интилмоқда. Учрашув давомида берилган саволлар ва билдирилан муаммолардан ҳам билса бўладики, бугун ҳар бир ўғил-қизнинг ўз режалари ва мақсадлари бор. Чунки, давлатимиз томонидан олиб борилаётган ёшлар сиёсати уларни янада илҳомлантирмоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026