02.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
02.10.2026, 03:09
Сиёсат 👁 453

АМУДАРЁДА ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

АМУДАРЁДА ЯНГИЛАНАЁТГАН КОНСТИТУЦИЯ ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туманида Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси тарғиботига бағишланган катта тадбир бўлиб ўтди.

29 март куни туман ҳокимлиги биноси ёнида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳаитов ҳамда сенатор Баҳодир Тажиевлар қатнашди. Шунингдек, тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тумандан сайланган депутатлар, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партиялар фаоллари, умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, фермерлар, ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан Актам Ҳаитов ҳамда Баҳодир Тажиевлар Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти хусусида тушунчалар беришди. Янгиланаётган Конституция юртимизда қонун устуворлигини таъминловчи мустаҳкам хуқуқий пойдевор – келажагимизнинг ишончли кафолати эканлиги ҳақида батафсил сўзлаб, лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этганини баён этишди.

Лойиҳа умумхалқ муҳокамаларига қўйилганидан сўнг, 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушгани, ушбу таклифлар ҳам эътиборга олганини айтиб ўтилди. Шунга кўра янгиланаётган Конституция том маънода халқ Конституциясига айлангани эътироф этилди. Шунингдек, Янгиланаётган Конституциянинг Қорақалпоғистон Республикасига тегишли қисми ўзгаришсиз қолдирилгани қайд этиб ўтилди.

Шундан сўнг сўзга чиққан фахрий ўқитувчи Турсунбой Абдуллаев, 82-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Моҳира Юсупова, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндори Барно Самандарова ва бошқалар “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида”ги Қонун умумхалқ референдумида овозга қўйилиши ва референдум жорий йилнинг 30 апрель, якшанба кунига белгилангани, ушбу тарихий ҳодисага бефарқ бўлмасликни айтиб, бошқаларни ҳам овоз беришга чақирди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституциясидаги моддалар сони 128 та бўлган бўлса, янги Қомусда уларнинг сони 155 тани ташкил этади, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага оширилган. Амалдаги Конституциямизнинг 65 фоизига ўзгартириш киритилган. Айтиб ўтилганидек, лойиҳада давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаши, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантириши алоҳида меъёрлар билан мустаҳкамланган. Унга кўра, юртимизда ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш, уй-жой, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбир давомида туман Маданият бўлими хонандалари Ватан, тинчлик ҳақидаги қўшиқларни ижро этиб, иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

Тадбирда сўзга чиққанлар барчани 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида келажагимиз ва ҳақ-ҳуқуқларимиз кафолати учун овоз беришга чақирди.

Шундан сўнг, масъуллар “Amudaryotex” хорижий корхонасига қарашли ўсимлик ёғ-мой ишлаб чиқариш заводига ташриф буюриб, ишчи-ходимлар билан суҳбатлашишди. Суҳбат давомида завод ишчи-ходимларига Конституциявий қонун лойиҳасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари янада мустаҳкамланганини мисоллар билан тушунтиришди. Янгиланаётган Конституция жонажон Ватанимиз тараққиёти, халқимиз ҳаёти, ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини таъминлашда муҳим ўрин тутишини айтиб, бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумида фаол қатнашишга чақиришди.

Масъуллар 40-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида ташкил этилган “Фермерлар боғи”га ҳам ташриф буюришди. Боғда янги экилган мевали дарахт кўчатлари яхши парвариш қилинаётганини кўриб, керакли тавсия ва маслаҳатлар беришди. Шунингдек мактаб педагоглар жамоаси билан ҳам учрашиб, янгиланаётган конституциявий қонун лойиҳасининг 50- ва 52-моддаларида мактаб ва мактабгача таълимни ривожлантириш бўйича қатор ҳуқуқий асослар келтириб ўтилгани, Асосий қонунга киритилаётган ўзгартиришлар билан соҳа ходимларининг конституцион ҳуқуқлари, манфаатлари, мақоми мустаҳкамланишини айтиб ўтишди. Ўз навбатида мазкур ҳуқуқий ўзгартиришларнинг соҳа ривожидаги ўрни хусусида педагогларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Масъуллар ўқитувчиларни ўз фуқаролик позициясини намоён этган ҳолда референдумда фаол иштирок этишга чақиришди.

Ташриф “Амударё томорқа хизмати” кластерида давом эттирилди. Масъуллар кластердаги иш жараёни билан яқиндан танишди. Корхонага қарашли цехларда тайёрланаётган пишириқ ва нонлар, 750 тонналик сиғимга эга музлатгичда сақланаётган сабзавот ва мева-чева заҳираси, 50 сотихлик иссиқхонада етиштирилаётган сабзавотларни кўриб, тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича ўз таклифлари ва маслаҳатларини беришди ҳамда тадбиркорларни ҳам референдумда фаол иштирок этишга чорлашди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026