29.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
29.09.2026, 05:28
Сиёсат 👁 364

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 59-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 59-сессияси тўғрисида ахборот

2023 йил 31 март куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 59-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияни туман ҳокими – Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Султонбой Йўлдашев очди ва олиб борди.

Сессия котиблигига 2-Чордара сайлов округидан депутат Муяссар Рахматуллаева сайланди.

Сессияда дастлаб маҳаллий бюджетнинг 2023 йил 1 январь ҳолатига аниқланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Рашид Салаевнинг ҳисоботи тингланди.

Келтириб ўтилганидек, эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан “Аёллар дафтари”  ва “Ёшлар дафтари” жамғармасининг ҳар бирига 22 млн. сўм, “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига 44 млн. сўм сарфланиши белгиланган. Депутатлар туман ҳокими ўринбосарининг таклифини атрофлича муҳокама қилиб, бир овоздан мақулладилар.

Сессия ишида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида туман Халқ қабулхонаси бўлими мудири Эркин Ражабовнинг ахбороти тингланди.

 Кун тартибидаги масала юзасидан ахборотда ҳоким ёрдамчиларининг мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги бўйича маълумотлар берилди. Қайд қилинганидек, 2023 йил февраль ойида ҳоким ёрдамчилари томонидан 499 нафар шахснинг бандлиги таъминланган бўлиб, шундан 34 нафари доимий иш билан, 86 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган бўлса, 940 нафари ўзини-ўзи банд этган.

Сессия ишида “Ўзбекистон Республикаси   Президентининг “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига якинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Ҳакимжон Собировнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда келтириб ўтилганидек, 2022 йил давомида туманда 18-40 ёшдаги аҳоли сони 38 463 нафарни ташкил этди. Шундан тармоқ режа бўйича 37 477 нафар фуқаро профилактик тиббий кўрикдан ўтказилган. Ўтказилган тиббий кўрик натижасида 4081 нафар фуқарода касаллик аниқланган. Шуларнинг 406 нафари стационар шароитда 3675  нафари амбулатор шароитда соғломлаштирилган.

Сессия давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  қарори ижроси юзасидан туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Палвонов ҳисобот берди.

Ҳисоботда деҳқон хўжаликларини ташкил этиш, чорвачилик, пахта-ғаллачиликни ривожлантириш мақсадида заҳира ер майдонларини очиқ электрон танловга қўйиш бўйича таклиф берилди. Таклиф депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Сессия ишида “Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, тумандаги 64 та референдум ўтказувчи участка комиссияси аъзолигига номзодлар рўйхатини тасдиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва мазкур масала юзасидан Кенгаш қарори қабул қилинди.

Сессия ишида кун тартибига киритилган барча масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди. Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026