01.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
01.10.2026, 02:45
Жамият 👁 231

АМУДАРЁ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИНИНГ ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА “ОНАЛАР ЎГИТИ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

АМУДАРЁ ТЕЛЕВИДЕНИЕСИНИНГ ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА “ОНАЛАР ЎГИТИ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Инсон дунёга келган илк кунидан бошлаб оила бағрида улғаяди. Ота-онаси, яқинлари меҳр-муҳаббати билан оламни танийди. Маҳалласи, киндик қони томган она Ватанини ҳам оиласи орқали идрок этади. Шу боис, оила қўрғонини меҳр-муҳаббат, бахт-иқбол кошонаси, дея таърифлаймиз. Оиланинг инсон учун қадр-қиммати шунчалар қадрли ва буюкки, қаерда, қандай машғулот билан машғул бўлмасин, кун давомида кўз қароғида ўзи ва яқинлари учун муқаддас гўша – оиласи сурати муҳрланиб туради ва уни бағрига чорлайверади.

Амударё туманининг гўзал Дўрман қишлоғидаги 84-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Оналар ўгити” тадбирида кўпни кўрган нуроний онахонлар оила салтанатининг миллий-маънавий асослари, ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги фарўандларнинг эса ота-она олдидаги бурч ва мажбуриятлари, одамийлик, ўзаро меҳр-оқибат тамойилларини ўзида мужассам этган оила қадриятлари хусусида ва бу миллий-маънавий оила қадриятларининг тарбиявий аҳамияти тўғрисида сўз юритдилар.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар онгида Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳини шакллантириш мақсадида Амударё телевидениесининг тадбир бўлиб ўтди. “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” грант лойиҳаси доирасида “Бувижонлар мактаби” аъзолари иштирокида жорий йилнинг 6 апрель санасида бўлиб ўтган мазкур “Оналар ўгити” тадбирида Дўрман қишлоғида истиқомат қилувчи нуроний онахонлар – фахрий педагог Роҳатой Раимова, меҳнат фахрийси Санамжон Ражабова, 84-сонли мактаб директори Эркин Қурбонбоев, мазкур мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси, қишлоқдаги ибратли оила соҳибаси Турсунгул она Матсафоевалар ҳамда 84-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари, ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни мактаб директори Эркин Қурбонбоев очди ва оила қадриятлари, шунингдек, фарзандлар тарбиясида азиз онахонларимиз, мўътабар бувижонларимизнинг тутган ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – жамият пойдевори” лойиҳасининг координатори, журналист Робия Йўлдашева мазкур лойиҳанинг юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшларни тарбиялашдаги аҳамияти ва ушбу лойиҳадан кутилаётган натижалар хусусида батафсил тушунчалар берди.

Тадбир давомида ҳожи она, фахрий педагог Роҳатой она Раҳимова ёшларга мустаҳкам оила қуришнинг жамиятга фойдаси, ўсиб келаётган ёш авлоднинг  ҳар томонлама етук ва мукаммал инсонлар бўлиб вояга етишлари учун оилада аҳамият бериш жуда муҳим бўлган жиҳатларга тўхталиб, ёшларга келгусида бу борада хатога йўл қўймасликлари бўйича зарур ўгит ва маслаҳатлар берди. Айниқса, шошилинч турмуш қуришнинг салбий оқибатлари ҳақида ҳаётий  мисоллар орқали ёшларга тушунчалар бериб, уларни ҳар қандай масалада, айниқса, оила қуришда шошилмасдан иш тутишга даъват этди.

Тадбир давомида дўрманлик нуроний онахон Санамжон буви Ражабова ўзи ҳаётда ҳамиша амал қилган тарбиявий қонун-қоидалар хусусида сўз юритиб, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бу – она Ватаннинг келажаги учун масъулият ҳисси билан яшаш эканлиги алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, 84-сонли мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси Турсунгул Матсафоева ҳам мустаҳкам оила жамият пойдевори эканлигини, оилаларда тўлақонли соғлом муҳит яратишда ота-онанинг ва фарзандларнинг бурч ва мажбуриятлари хусусида қизиқарли маъруза қилиб, ёш қизларни миллий-маънавий қадриятларга ҳурмат-эътиборли бўлишга даъват этди.

“Оналар ўгити” тадбирида ўқувчи-ёшлар ҳам фаол иштирок этдилар. Хусусан, 8-синф ўқувчиси Дурдона Зарипова “Бувижонлар мактаби” аъзоларига ўзини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, тенгдошларини одобли-ахлоқли бўлишга, айни пайтда, оилавий ҳаётга тайёргарликнинг ўта муҳим ва илк босқичи  - билим олиш, муносиб касб-корли бўлишга чорлади.

“Оналар ўгити” тадбири қизғин баҳс-мунозараларга бой, ёшларнинг фаол иштироки билан мазмунли ўтди.

Равшан БАҲРАМОВ, Муяссар Халиллаева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026