РЕФЕРЕНДУМДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИШ – БАРЧАМИЗНИНГ ФУҚАРОЛИК БУРЧИМИЗ
Шу кунларда юртимизда муҳим сиёсий жараён – 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумига тайёргарлик ишлари қизғин кечмоқда. Ушбу референдумда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган янги таҳрирдаги Конституция тўғрисидаги Қонун овозга қўйилади.
Янгиланган Конституция жамиятимиз ҳаётининг барча йўналишларини ислоҳ қилиш, мамлакатимизни демократик ривожлантириш йўлида энг муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади. Конституциявий Қонун лойиҳасига киритилган янги нормалар барча соҳаларни тараққий эттиришга, шу жумладан, давлат ҳокимиятининг янада самарали ташкил қилинишига ёрдам беради. Ушбу лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этган. Умумхалқ муҳокамаларида 220 мингдан зиёд таклифлар келиб тушган. Лойиҳада ушбу таклифлар эътиборга олинган. Шунга кўра, янгиланаётган Конституция том маънода халқ Конституцияси деб эътироф этилмоқда.
Ҳар бир сайловчининг овози мамлакат келажаги, халқимизнинг бахтли ҳаётини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли, барча юртдошларимизни 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этган ҳолда, ўз фуқаролик бурчини бажариб, келажагимиз учун овоз беришга чақираман.
Муяссар Раҳматуллаева,
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶