“Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди
Оилаларни мустаҳкамлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, оилавий қадриятларни тарғиб қилиш борасида кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Маънавий-аҳлоқий муҳитни яхшилаш, фаровонлик даражасини ошириш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда.
Амударё туманида “Фаровон оила сари” ғояси остида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гўзал Сабурова мамлакатимизда оилалар мустаҳкамлигини кучайтириш, жамиятда оилавий қадриятларни тарғиб қилиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган қатор чора-тадбирлар хусусида гапириб ўтди.
15 май – Халқаро оила куни муносабати билан ташкилланган ушбу кўрик-танловда тумандаги маҳаллалардан энг намунали оилалар иштирок этдилар. Танловнинг сектор босқичида ғолибликни қўлга киритиб туман босқичига етиб келган Назархан ОФЙ дан Турдимуратовлар оиласи, Қиличбой ОФЙ дан Матякубовлаар оиласи, Аёқчи МФЙ дан Гулимбетовлар оиласи, Бобур ОФЙ дан Алламбергеновлар оиласи, ҚанглиОФЙдан Тўраевлар оиласи фаол иштирок этишди.
Якуний натижаларга кўра, Назархон ОФЙ дан Турдимуратовлар оиласи ғолиб бўлиб Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Барча иштирок этган оилаларга эсдалик совғалари топширилди.
Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶