30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 23:45
Жамият 👁 259

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳар бир инсоннинг ҳаётда ўзига муносиб ва иқтидори, қизиқишларига мос келадиган касбни танлаши жуда муҳим. Чунки келгусида инсон эгаллаган касбидаги фаолияти туфайли ҳаётда ўз ўринни топади, даромад топиб оиласини боқади.

Шуниси борки, кўпчилик ёшлар умумий ўрта таълим мактабларини битириб, мустақил ҳаётга қадам қўйган чоғида ҳам маълум бир соҳага меҳр қўймайди, касблар хусусида етарли билимларга эга бўлмайди. Айрим битирувчилар эса олийгоҳларга ҳужжат топширишда талабгорлар камроқ йўналишларни танлайди ва буни талаба бўлиш учун ўзига имкониятдай тушунади. Аслида мақсад талаба бўлишдан иборат эмас, балки, ҳар ким ўз иқтидорига кўра мутахассисликни пухта эгаллаб ва олган билимлари туфайли намунали фаолият юритишидир. Турли соҳаларда фидойи меҳнат қилиш туфайли ҳурмат ва шарафга эришган одамлар кўп атрофимизда. Касб нафақат даромад топиб, оила боқиш, балки инсон умрининг асосий қисми сарфланадиган фаолият ҳамдир.

Ҳаётда бирон мутахассисликни, касбни пухта эгалламаган ё эгаллаган касбига доир муносиб иш тополмаётган вақтинча ишсиз фуқаролар ҳам бор. Ана шундай тоифага кирувчи ҳамда алимент қарздорлиги мавжуд фуқароларни иш билан таъминлашга ва даромад топишларига шароит яратишга улкан эътибор қаратилмоқда.

30 май куни Мажбурий ижро бюросининг Амударё туман бўлими томонидан бўлим иш юритувидаги алимент қарзларини ундириш, ишсиз алимент тўловчи фуқароларнинг ҳамда аҳолининг ишга яроқли, иш билан банд бўлмаган қатламининг бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги, прокуратура, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими, Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда туманда фаолият юритаётган 94 та корхона ва ташкилотлар 777 та бўш иш ўринлари билан қатнашдилар.

Ярмаркада иштирок этган фуқаролар ярмаркада мазкур иш ўринлари билан яқиндан танишдилар ва корхона, ташкилотларда ишга таклиф этилаётган вакант ўринларда ишга кирганларга қандай шароитлар яратилишига ҳам қизиқдилар.

Ярмарка давомида 25 нафар иш билан банд бўлмаган, фаол иш қидираётган фуқаролар ишга жойлашдилар. 10 нафар фуқарога маслаҳат берилди, 6 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 9 нафар фуқаро эса касбга ўқитишга йўналтирилди.

Ишга жойлашганларнинг 6 нафари ишсиз алимент тўловчи фуқаролар, 10 нафари ёшлар, 6 нафари аёллар, 3 нафари таълимнинг турли босқичлари битирувчиларидир.

Бандлик – оила иқтисодини таъминловчи доимий даромад манбаи эканлиги барчага аён. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, ўтказилган тадбирда 25 нафар фуқаронинг бандлиги таъминлангани аҳамиятини яққол ҳис қилиш мумкин.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026