30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 17:17
Жамият 👁 266

МАНҒИТ ШАҲРИДАГИ ФАЙЗЛИ МАСКАН

МАНҒИТ ШАҲРИДАГИ ФАЙЗЛИ МАСКАН

Ҳозирги замон олимлари инсон ақл-закоси, имкониятлари бизнинг ҳаёт тарзимиздан жуда юқори эканлигини, биз ҳаётда шуларнинг маълум қисмидангина фойдаланишимизни таъкидлайди. Эҳтимол, шундайдир? Ахир ҳаётда ҳеч ким қилмаган лойиҳаларга қўл ураётганлар, турли йўналишларда ҳамма ҳавас қиларлик натижаларга эришаётганлар ҳам бор албатта, дадиллик билан иш бошлаб, эл –юртга хизмат қилаётганларга ҳавасимизни ҳам яширмаймиз.

Туманимизда Манғит Маданият ва истироҳат боғига келиб кўрмаган, у ерда намойиш этиладиган томошаларни кўриб завқланмаган одам топилмаса керак. Айниқса, болажонлар турли байрам кунларида бу ерда бўлишиб, аттракционларда сайр қилишиб, унутилмас таассуротлар олишади. Ҳозирги кунда катта-ю кичик дам олиб, маданий ҳордиқ чиқарадиган яшил табиат қўйнида яратилган ландшафтдан, биохилма-хилликдан завқ оладиган ушбу маданият ва истироҳат боғи ўн беш йилларча аввал экин майдони бўлганлиги ҳам кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. Ана шу экин майдонда 2007 йилда тадбиркор аёл Санамжон Нагимова туманимиз аҳолиси учун маданият ва истироҳат боғи барпо этишга киришди. Ва бунинг уддасидан чиқди. 6 гектардан зиёд ҳудудда болалар учун ўйингоҳлар ташкил этиб, безатишга киришди. Ҳар бир томоша ўрнига ўтиш йўлаклари қурилиб, атрофларига турли кўп йиллик дарахтлар, гуллар экилди.

Истироҳат боғида тадбиркор опа 2017 йилда “юрак ютиб” Хитойга ўзи таржимон билан бориб 150 минг доллар ҳисобига харид қилиб келтирган денгиз поезди, карнавал, самолёт, юлдузча, акулага ҳужум, кинотеатр, батут, поезд каби аттракционлар кичкинтойлар сайр қилиб, мароқли дам оладиган, бахтиёр болаликни чуқур ҳис қилиб, завқланадиган воситалардир.

Булардан ташқари истироҳат боғи ҳудуди яхшиллик билан қопланиб, сайр қилган кишига табиат билан уйғунликни сингдира оладиган файзли гўшага айланган.

Атрофи сув билан ўралган замонавий меъморий услубда қурилган амфитеатрдаги фавворалардан тараладиган мусаффолик байрам тадбирлари, юртдошларимизнинг яхши кунлари эсда қоларли ўтишига хизмат қилади. Ёзнинг жазирамасида ҳам соя-салқин, оромбахш бўладиган дам олиш масканини яна ҳам ривожлантириш тадбиркор Санамжон Нагимованинг келгуси орзуларидан.

Туманимизда ягона бўлган ушбу истироҳат боғида шу пайтгача тўйхона сифатида фойдаланиб келинган бино ичида йилнинг ҳамма фаслида одамлар ҳордиқ чиқариб, яшил табиат қўйнида дам оладиган тирик боғ, боғ этагига сувлари оқиб турадиган шаршара бунёд этилади.

Ҳаёт тезкор. Чор-атрофимизда бирон нарсанинг диққатимизни ўзига жалб қилиши қийин. Кундалик турмуш ташвишларидан чарчаган, дам олишни истаган одамлар Манғит маданият ва истироҳат боғига ташриф буюриб албатта, вақтлари кўнгилли ўтади. Шунингдек, ёз-куз ойларида ҳар хил кўнгилочар томошалар ҳам намойиш қилиб турилади. “Қўшаев Раим” хусусий корхонасига қарашли истироҳат боғида 12 нафар ишчи-хизматчилар доимо эл хизматида бўлишади. Яйдоқ дала қўйнида ана шундай оромбахш, болажонлар яйраб-қувнаб дам оладиган масканни бунёд этган интилувчан тадбиркор Санамжон Нагимованинг кейинги ишларига ҳам муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026