ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН: “МАҲАЛЛАМИЗНИНГ ЭНГ ЗИЁЛИ ОИЛАСИ” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ
Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” грант лойиҳаси доирасида фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда “Маҳалламизнинг энг зиёли оиласи” танлови ўтказилади. Ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшиш, аҳоли ўртасида оилавий китоб ўқиш анъанасини оммалаштириш, оилаларда кутубхоналар ташкил қилишни тарғиб қилиш орқали оила аъзоларининг маънавиятини юксалтиришга эришиш, оилавий китобхонликни янада кенг оммалаштириш орқали оилада, шу орқали жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига эришиш мақсадида ўтказиладиган ушбу танловда Манғит шаҳри ичидаги маҳаллаларнинг ҳар биридан 1 тадан оила иштирок этиши мумкин.
12 июнь куни бўлиб ўтадиган ушбу танловда ўзини таништириш, китобхонлик бўйича савол-жавоб, эркин мавзу каби шартлар асосида ғолиблар аниқланади. Ғолибларга фахрий ёрлиқлар ва совғалар берилади.
Амударё телевидениеси таҳририяти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶