ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Ҳурматли фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги субъектлари раҳбарлари!
Амударё тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими 2026 йил ҳосилидан уруғлик пахта хомашёси ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли, озуқа ва бошқа экинлар уруғликларини етиштириш учун қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасида танловларни шаффоф ва адолатли тарзда ўтказиш мақсадида “E-urug‘” (e-seeds.uz) ахборот тизимида танловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича лойиҳа ишга туширилганлигини маълум қилади.
Лойиҳага мувофиқ 2026 йил 15 январдан бошлаб 5 февралгача “E-urug‘” (e-seeds.uz) тизими орқали ҳужжатлар қабул қилиниб, белгиланган муддатларда 2026 йил ҳосилидан пахта ва бошқа экинлар уруғликларини етиштирувчи субъектларни танлаб олиш мақсадида танловлар ўтказилади.
Тендер танловларида қатнашиш учун фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги субъектлари раҳбарлари “E-urug‘” ахборот тизими (e-seeds.uz) орқали ариза топширишлар мумкин.
Маълумот учун манзил: Манғит шаҳри Гурлан кўчаси 65-уй, туман ҳокимлиги бинаси, 2-қават, Қишлоқ хўжалиги бўлими. Тел.: 61-515-32-86

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶