28.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
28.09.2026, 06:36
Жамият 👁 327

Назархон овулининг ижтимоий-иқтисодий ривожи масъуллар диққат марказида

Назархон овулининг ижтимоий-иқтисодий ривожи масъуллар диққат марказида

Амударё туманининг чеккасида жойлашган Назархон овулини ҳар томонлама ривожлантириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларга жойида ечим топиш мақсадида кенг кўламли ўрганиш ишлари амалга оширилди. Унга барча соҳалар – прокуратура, соғлиқни сақлаш, таълим, ички ишлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги соҳалари мутасаддилари, инфратузилма, электр ва ичимлик суви таъминотига масъул ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

Овул фуқаролар йиғини биносида фуқаролар учун очиқ сайёр қабул ташкил этилди. Қабулда Назархон аҳолисини қийнаётган муаммолар, жумладан, ичимлик суви таъминоти, йўлларнинг ҳолати, тиббий хизмат кўрсатиш сифати, мактаб ва боғчалар фаолияти каби масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди. Очиқ мулоқот жараёнида ҳар бир муаммоли масала алоҳида рўйхатга олиниб, ечими бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Таъкидлаш жоизки, бугун мамлакатимизда давлат бошқаруви тизимида очиқлик ва шаффофлик тамойилларини кенг татбиқ этиш, халқ билан бевосита мулоқотда бўлиш, муаммоларни жойида аниқлаб, уларни ҳал қилиш амалиёти кун тартибидаги долзарб масалага айланган. Айниқса, жойлардаги раҳбарларнинг ташаббуси билан ташкил этилаётган сайёр қабуллар, маҳаллабай ишлаш тизимининг амалий самара бераётгани бунга яққол далилдир.

Шу маънода, Амударё туманининг чекка ҳудудларидан бири – Назархон овул фуқаролар йиғинида ўтказилган очиқ мулоқот ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди. Ушбу мулоқотда тумандаги барча соҳалар бўйича масъул раҳбарлар туман прокурори Баҳрам Машарипов бошчилигида иштирок этди. Очиқ мулоқот давомида фуқаролар ўз муаммолари билан раҳбарларга бевосита мурожаат қилиш имкониятига эга бўлдилар.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, ҳар бир мурожаат фақат эшитилиб қўйилмасдан, жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, мутасаддилар томонидан тегишли чоралар белгиланди. Айрим масалаларга эса мулоқот чоғидаёқ амалий ечим топилди.

Туман прокурори Баҳрам Машариповнинг бошчилигида ўтказилган очиқ мулоқотда фуқароларга қонунчилик асосида ўз ҳуқуқлари тушунтирилди, айрим ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича огоҳлантиришлар берилди. Бундай мулоқотлар аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш билан бирга, муаммоларнинг илдизини аниқлаб, тизимли ечимлар топишда катта аҳамият касб этиши шубҳасиз.

Бугун халқ дардини тинглаш ва муаммоларини ҳал қилиш ҳар бир раҳбар фаолиятининг асосий мезонига айланган. Назархон овулида ўтказилган очиқ мулоқот бунинг яна бир амалий исботидир. Аҳолининг дарди тингланган жойда тараққиёт бошланади, муаммога эътибор қаратилган жойда эса давлатга ишонч ортади. Асосийси, бундай учрашувлар мамлакатимизнинг энг чекка маҳаллалари ҳам давлатимиз ва ҳукуматимизнинг эътиборида эканини амалда намоён этади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026