12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:41
Қишлоқ хўжалиги 👁 321

РАҚАМЛАР СЎЗЛАГАНДА: ТУМАНДА ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИК РИВОЖИ

РАҚАМЛАР СЎЗЛАГАНДА: ТУМАНДА ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИК РИВОЖИ

Аҳолини сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш ҳамда қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи бўлган чорвачиликни илмий асосда ривожлантириш борасида Амударё туманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Мавжуд салоҳият ва имкониятлар

Айни пайтда туманда фаолият юритаётган чорвачилик субъектлари тармоқлар бўйича ихтисослашган бўлиб, уларнинг сони ва сифати ортиб бормоқда. Хусусан, туманда 54 та қорамолчилик, 1 та қўйчилик, 3 та асаларичилик ва 9 та паррандачилик йўналишидаги субъектлар мавжуд. Ушбу хўжаликлар ихтиёрида жами 2 минг 345 гектар ер майдони бўлиб, унинг асосий қисми, яъни 1 минг 503 гектари экин ерлари, 331 гектари яйловлар ҳамда 666 гектарини бошқа турдаги ерлар ташкил этади.

Тумандаги мавжуд хўжаликларда парвариш қилинаётган чорва моллари бош сони ҳам барқарор ўсиб бормоқда. Жумладан, хўжаликларда жами 5 минг 262 бош қорамол (шундан 2702 боши сигирлар), 3 минг 62 бош қўй ва эчкилар, 69 бош отлар ҳамда минглаб паррандалар боқилмоқда. Эътиборли жиҳати, соҳага рақамлаштириш тизими кенг жорий этилиб, 54 та ихтисослашган хўжаликдаги 4 минг 88 бош қорамол идентификация қилиниб, ягона электрон базага киритилган.

Мустаҳкам озуқа базаси – мўл ҳосил гарови

Чорвачилик ривожини мустаҳкам озуқа базасисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу мақсадда тумандаги субъектлар томонидан 2025 йил ҳосили учун 1 минг 503 гектар майдонга турли хилдаги озуқабоп экинлар экилган. Хусусан, тўйимли озуқа ҳисобланган беда 99 гектар, маккажўхори 474 гектар, хашаки лавлаги 29,8 гектар, оқ жўхори 115,4 гектар, ғалла 316 гектар майдонларга экилган бўлиб, улардан мўл ҳосил олинди. Бу эса қиш-баҳор мавсумида чорва молларини сифатли озуқа билан таъминлаш имконини беради.

Инвестиция ва янги лойиҳалар

2025 йил Амударё тумани чорвачилиги учун улкан бурилиш ясалган давр бўлди, десак муболаға бўлмайди. Туман дастури доирасида умумий қиймати 11 миллиард 510 миллион сўмлик 17 та йирик лойиҳа тўлиқ ишга туширилди. Ушбу лойиҳаларнинг 5 миллиард 850 миллион сўми банк кредитлари ҳисобидан молиялаштирилди.

Қорамолчилик йўналишида "Маҳмуд Мансур Музаффар" (200 бош), "Илҳом Шоҳрух" (98 бош), "Нуруллаев Лазизбек Фаррухбек" (16 бош), "Расулов Нурбек" (10 бош), "Матрасул" (10 бош), "Шавкат Қўчқорович" (16 бош) каби фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлари томонидан зотдор қорамоллар харид қилинди.

Туман дастурига қўшимча равишда Россия Федерацияси ва Доғистон Республикасидан “ORTA-QALA GHORVA MOLLARI” (915 бош) ва “Авазбек Ғайрат” (30 бош) масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Илҳом Шоҳрух” фермер хўжалиги (98 бош) томонидан жами 1043 бош зотдор моллар олиб келинди. Бунинг учун ушбу субъектлар томонидан жами 6,5 млрд сўм (шундан 2 млрд сўм кредит) инвестициялар йўналтирилди.

Паррандачилик тармоғида ҳам сезиларли ўсиш кузатилди. Хусусан, "Қорақалпоқ маҳсулотлари" МЧЖ томонидан 1,5 миллиард сўм эвазига 54 минг бош ҳамда "Сожида Имронбек" МЧЖ томонидан 300 млн сўм эвазига 3 минг бош парранда парвариши йўлга қўйилди.

Балиқчилик ва асаларичилик соҳалари ҳам фаол ривожланмоқда. "Абдирасул Жайхун", "Манғит Фиш", "Манғит-Дўстлик балиғи" ва "Аму аква бренд" МЧЖлари томонидан жами 3,8 млрд сўмдан ортиқ маблағ эвазига 200 мингга яқин балиқ човоқлари, "Фарход Кучкарович" ва "Кучкар болчи" МЧЖлари томонидан эса жами 400 млн сўм маблағ эвазига 100 та асалари оилалари харид қилнди.

Эпизоотик барқарорлик

Чорвачиликда энг муҳим масала – бу эпизоотик барқарорликни таъминлашдир. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан 2025 йил давомида ўта хавфли юқумли касалликларга қарши кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, бруцеллёзга қарши 63 мингдан ортиқ йирик шохли ва 15 мингдан ортиқ майда шохли моллар текширувдан ўтказилди. Куйдирги касаллигига қарши 173 минг бошдан ортиқ йирик шохли мол, 116 минг бош қўй-эчки, шунингдек, отлар, эшаклар ва туялар эмланди. Қутириш, нодуляр дерматит ва оқсил касалликларига қарши эмлаш ишлари ҳам режа асосида тўлиқ бажарилди. 14 минг 776 та объектда жами 809 минг квадрат метрдан ортиқ майдонда дезинфекция ва дезинсекция ишлари олиб борилди.

Амударё туманида чорвачилик соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган бундай кенг кўламли ишлар аҳоли дастурхони тўкинлигини таъминлаш ва туман иқтисодиётини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Шерали Матиякубов, Туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026