12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:58
Жамият 👁 565

Прокуратура масъуллари оталиққа олинган ёшлар билан учрашдилар

Прокуратура масъуллари оталиққа олинган ёшлар билан учрашдилар

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшлар сиёсати янги босқичга кўтарилди. Йигит-қизларнинг муаммоларини хизмат хоналарида эмас, балки “маҳаллабай” ва “хонадонбай” тизими асосида бевосита жойига чиқиб ўрганиш, уларни қийнаётган масалаларга тезкор ечим топиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан жорий этилган раҳбарларнинг ёшларни “оталиққа олиш” амалиёти Амударё туманида ҳам ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Маълумки, жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳаётда ўз ўрнини топишга қийналаётган ёки ижтимоий-ҳуқуқий кўмакка муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тумандаги ташкилот раҳбарларига ёшлар номма-ном бириктирилган. Бу тизим доирасида Амударё тумани прокурори Баҳром Машариповга 8 нафар, туман прокурори ўринбосари Омирбай Худайбергеновга 7 нафар ҳамда Департаментнинг туман бўлими бошлиғи Махсетбай Утепбергеновга 7 нафар — жами 22 нафар ёшлар “оталиққа” бириктирилган.

Туман прокуратураси ташаббуси билан мазкур тоифадаги ёшлар иштирокида учрашув ташкил этилиб, уларнинг муаммолри тингланди. Таъкидлаш жоизки, мулоқот расмиятчиликдан холи, очиқ ва самимий руҳда ўтди. Унда туман прокурори ва масъул раҳбарлар ўзларига бириктирилган ёшлар билан юзма-юз ўтириб, дилдан суҳбатлашдилар.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад — “оталиққа” олинган ёшларнинг бугунги кундаги реал ҳолатини ўрганиш, уларнинг оилавий ва ижтимоий муҳити билан яқиндан танишиш ҳамда келажакдаги мақсадларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдан иборат бўлди.

Очиқ мулоқот давомида ёшлар ўзларини ўйлантираётган масалаларни экин баён этдилар. Хусусан, иштирокчилар доимий иш ўрнига эга бўлиш ва оиласига даромад келтириш, ўз бизнесини бошлаш мақсадида имтиёзли кредитлар ва ер майдонлари олиш тартиби, касб-ҳунарга ўқиш, замонавий IT технологияларини ўрганиш, тиббий хизмат ва соғлиқни сақлашга оид мурожаатларни ўртага ташладилар.

Раҳбарлар ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга аниқ муддатли топшириқлар бердилар ва ижросини ўз назоратига олдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ёшларни "оталиққа олиш" тизими фақат муаммоларни ҳал қилиш билан чекланиб қолмайди. Масъуллар ёшларнинг иқтидор ва ташаббуслари ҳам қўллаб-қувватлашга эътбор қаратадилар. Уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, спорт, маданият ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларида ўз қобилиятларини намоён этишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш масаласи ҳам масъулларнинг доимий эътиборида. Учрашувда ёшлар билан бу борада ҳам суҳбат қурилиб, уларнинг қизиқишлари ва келажакдаги режалари тингланди.

Хулоса ўрнида айтганда, Амударё тумани прокурори ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар ёшларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамламоқда. Бу саъй-ҳаракатлар уларни жамиятнинг фаол ва ташаббускор аъзоси сифатида шаклланишига, энг муҳими, келажагимиз эгаларини турли ёт ғоялар таъсири ва жиноятчилик кўчасидан асраб қолишга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026