СОБИҚ СИНФДОШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ҳеч бир инсон болалик дўстларини, қадрдон мактаби бағрида кечган беғубор ўқувчилик дамларини унутолмаса керак. Қўлидан тутиб ёзишни ўргатган, ҳарф танитган устозлари ҳам кўнглида энг азиз инсонлар сифатида яшайди.Эҳтимол шундандир, синфдош дўстларнинг мактаби бағрида дийдорлашишга интилишлари, шундай қутлуғ остоналарга юртимизнинг турли ҳудудларидан талпиниб келишлари?
Шу йилнинг 6 июнида 49 сонли мактабни йигирма йил аввал тугатган собиқ ўқувчилар ҳам ўзлари таълим олган даргоҳда учрашувга йиғилдилар. 1985 йилда туғилган, 2003 йилда мактабдан учирма бўлиб кетган палапонларнинг ҳар бири бугунги кунда ҳаётда ўз ўринларини топиб,турли жабҳаларда меҳнат қилаётган инсонларга айланган. Уларнинг дийдорлашувини ташкил қилишга жонбозлик қилган Дилмурод Дўсимбетов, Баҳром Давлатбоев, Сафарбой Ўрозимбетов учрашувга дўстларининг , устозларининг ташриф буюришини хушнудлик билан қарши олдилар.
Учрашувни мактаб ижодий -маданий ишлар бўйича тарғиботчиси Ш. Ойимбетов очди ва болалик дўстларни дийдорлашув билан қутлади.Шунингдек, собиқ синфдошларнинг синф раҳбари Сўнагул Сапарова, мактаб раҳбарларидан Наргиза Ортиқова, Раматулло Ортиқов, устозларидан Гулчеҳра Ботирова, Раъно Қурбашевалар ҳам сўзга чиқишиб, дийдорлашувга йиғилган дўстларга самимий тилаклар билдирдилар. Тадбир дўстларга ҳам, устозларга ҳам ўчмас таассуротлар ҳадя этди.
Шукурбой ОЙИМБЕТОВ, шу мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶