Амударё туманининг қадимий қишлоқларидан бири - Бўз-ёп тарихи ҳақида
Бўз-ёп Амударё туманининг қадимий қишлоқларидан бири бўлиб, Абулғозийхон (1642-1663) даврида тўла шаклланган. Қишлоқ таркибида элат ва овулар ичида энг ёши улуғи – Чордара. Негаки унинг номи ўлкага туркий қавмлар жойлашиб олмасдан олдин расмийлашган.
“Чордара” Хоразмча атама бўлиб, тўрт тараф дарвоза, ёки 4 даҳа қавмдан иборат эл деган маънони англатади. Чордара аҳоли пункти ҳудудида “Чўлоқ Эшон бобо” қабристони мавжуд. Унинг бундай деб номланишига сабаб – элнинг этиборли кишиларидан бўлган Чўлоқ Эшон бобо шу ерга дафн қилинган.
Чордара Хива хонига қариндош бўлган Иса Тўранинг ери бўлиб, атрофи пахса девор билан ўралган, фақат битта дарвозаси бўлган. Бу ерга ҳар йили Хива хони келиб дам олиб кетган. Шунингдек бу ерда кулолчи усталар ҳам бўлган. Улар лойдан кўза, бадия, чиғирнинг дигирларини ишлаган. Чордара савдо карвонлари тўхтаб ўтадиган файзли жой бўлган. “Божмон”, “Алам”, “Қонотбой”, “Қоражон”, “Яримчи”, “Сари овул” каби номлар мўғул истилосидан сўнг пайдо бўлган.
ХХ асрнинг 20-йилларида тузилган дастлабки овул кенгашига “Бўз-ёп” деб ном қўйилган ва унинг биринчи оқсақоли Қўшмуҳаммад Қўзибой ўғли бўлган.
Бўз-ёп овул фуқаролар йиғини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 1997 йил 31 декабрдаги 509-сонли қарорига асосан Хитой овул фуқоролар йиғинидан ажратиб чиқарилган.
Роза Оғабоева, 10-сонли мактаб ўқитувчиси

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶