30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 23:47
Жамият 👁 379

ҚИПЧОҚ ДАВЛАТ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ-МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

ҚИПЧОҚ ДАВЛАТ ЎРМОН ХЎЖАЛИГИДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ-МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 8 июнь куни Қозоғистон Республикасининг Абай вилояти ҳудудида йирик ўрмон ёнғинлари содир бўлиб, бугунги кунда 60 минг гектардан ортиқ майдонга тарқалган ёнғинни бартараф этиш учун Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб қилинган. Содир бўлган ёнғин натижасида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ҳамда вафот этиш ҳолатлари аниқланган.

Ўрмонларда ёнғинларнинг келиб чиқишининг асосий сабаблари ёз ойларида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши, ўрмонлардаги ўт-ўланларнинг қуриши, яшин уриши ҳамда инсонларнинг табиатга бўлган эътиборсизликларидир.

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туманидаги Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигида объект раҳбарлар таркиби ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг “Ўрмон ҳудудида ёнғин содир бўлганда Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигининг фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва туман Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тузилмаси хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқига Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги раҳбарлари, ходимлари, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бўлинма бошлиғи капитан Бекзод Тажибаев, туман Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тузилмасининг тегишли хизматлари ва ўқув машқи мавзусига алоқадор соҳалар ходимлари иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – ўрмон ҳудудида ёнғин содир бўлганда Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг амалий ҳаракатларини ва кўникмаларини ошириш, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда объект раҳбарлар таркиби ҳамда фуқаро муҳофазаси шахсий таркибнинг тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини такомиллаштиришдир. Ўқув машқи бошқарув органи ва фуқаро муҳофазаси шахсий таркибининг кечиктириб бўлмайдиган ёнғин ўчириш ва қутқарув ишларига тайёргарлигини кучайтириш, фавқулодда вазиятлар юзага келганда фуқаро муҳофазаси шахсий таркибининг ўз мажбуриятларини аниқ ва тўғри бажаришини амалиётда синаш ва ўрганиш, туман фуқаро муҳофазаси хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилди.

Ўқув машқининг биринчи босқичида Қипчоқ овулидаги Қипчоқ давлат ўрмон хўжалигига қарашли майдонда ёнғинлар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятлар рўй берганда объект фуқаро муҳофазаси тузилмасининг тезкорлик билан фавқулодда вазиятни бартараф этиш ҳаракатлари ва туман Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тузилмаси хизматлари билан саф кўриги намойиш этилди.

Иккинчи босқичда эса ўрмон хўжалигида ёнғин содир бўлганда жабрланганларни хавфсиз ҳудудга эса олиб чиқиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғинни бартараф этиш машқи бажарилди.

Ўқув машқига жами 59 нафар шахсий таркиб ва 11 та махсус техникалар жалб қилинди.

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги фуқаро муҳофазаси тузилмалари гуруҳлари шахсий таркиби фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга “Чекланган тайёр” деб баҳоланди. Махсус тактик ўқув машқи якунида иштирокчиларнинг камчиликлари кўрсатилиб, келгусида уларни бартараф этиш лозимлиги тушунтирилди.

И.ҲОСИЛОВ, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026