15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 14:15
Жамият 👁 241

МАТОНАТ ВА ЖАСОРАТ СОҲИБАЛАРИ

МАТОНАТ ВА ЖАСОРАТ СОҲИБАЛАРИ

Атрофимизда турфа хислатли инсонлар кўп. Уларга қараб, бирига ҳавас қилсак, яна бирларининг ҳатти-ҳаракатларидан ажабланамиз. Нега? Чунки тан-жони соғ, қадамидан ўт чақнайдиган инсонларнинг ўз ҳузур-ҳаловатини кўзлаб, Аллоҳ томонидан берилган гўзал ҳаёт лаҳзаларини бекорчилик билан ўтказаётганларидан кўнглимиз хижил бўлади. Бундай боқибеғам инсонлар давлат идораларига гўёки ўз “ҳақ-ҳуқуқи”ни талаб қилиб, ойлаб мурожаат йўллашдан, овул ва маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг қабулига келиб, моддий ёрдам сўрашдан асло тортинмайдилар.

Ҳавасимизга, эътиборимизга муносиб инсонлар эса ҳаёт гўзаллигини ҳис қилиб яшаш умр зийнати эканлигини, гарчи имконияти чекланган, қайсидир жиҳатдан ногиронлиги бор бўлишига қарамай, олдинга интилишга, келажакка ишонч билан яратувчанлик руҳида яшашга интиладилар ва ҳатто маълум ютуқларга ҳам эришадилар. Назаримда бундай кўнгли кемтик инсонларнинг бу каби фидойиликлари юқорида айтганимиздай, давлатнинг чўнтагига кўз тикиб яшаётган боқибеғам инсонлар учун ҳақиқий ибратдир.

Амударё туман Ногиронлар жамиятининг аъзоларининг ҳаётдан ўз ўринларини топиб, ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланишлари учун жамият раиси Нилуфар Холбоева доимо изланишда, ҳаракатда. Нилуфархоннинг ишнинг кўзини билиб режалар тузиши, жамият аъзоларининг ҳаётдан рози яшашларини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари туфайли Олий Мажлис ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг грант-лойиҳаларида қатнашиб, бир неча марта ғолибликни қўлга киритди ва ғолиблик сертификати асосида ажратилган грант-маблағларини мақсадли сарфлаб, режалаштирилган лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. Натижада жамият қошида ташкил этилган тикувчилик, тўқувчилик, компьютер саводхонлиги бўйича ўқув курсларида таҳсил олган жамият аъзолари нафақат ўзи ва оиласи, балки, атрофидаги инсонлар, ўзлари истиқомат қилаётган овул ва маҳаллалар ҳаётига фаол аралашиб, ўзини-ўзи иш билан банд қилишдан ташқари, кўплаб ёшларга касб-ҳунар ўргатишга муваффақ бўлишмоқда.

Жамиятнинг фаол аъзоларидан бири Юлдузой Каримова иккинчи гуруҳ ногирони. У болалигидан Амударё туман Ногиронлар жамияти раиси Нилуфар Холбоеванинг қўллаб-қувватлаши, маънавий рағбати туфайли туманда бўлиб ўтадиган кўплаб маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиб келади. Шу билан бирга жамият қошида ташкил этилган тикувчилик курсида бичиш-тикиш сирларини мукаммал ўрганиб, тикувчилик билан шуғуллана бошлади. Унинг тиккан либосларини “Юлдузой тиккан”, дея фахрланиб кийиб юрувчи мижозлари сафи ошган сари у бу йўналишда ўз билим ва тажрибасини бойитишга қарор қилди. 2013-2016 йилларда Тошкент шаҳридаги имконияти чекланганлар касб-ҳунар коллежида таҳсил олди. Замонавий ва анъанавий-классик услубдаги либослар тикишни йўлга қўйди. Бир йил давомида ўзи каби имконияти чекланган, ногиронлиги бор ёшларга чеварлик сирларидан сабоқ берди. У: “қўлимда ҳунарим бор, топиш-тутишим яхши”, деб шу йўналиш бўйича тўхтаб қолишни хоҳламади. Аёл киши борки, албатта бичиш-тикиш ҳунари унинг иккинчи машғулоти бўлиши керак, деган ўйда 2019-2023 йилларда Нукус Давлат педагогика институтида таҳсил олди. Яқинда ўқитувчилик дипломини олган Юлдузойнинг орзулари бир жаҳон. Мақсади ёшларга таълим-тарбия бериш, уларни юксак маънавиятли инсонлар қилиб вояга етказишдек шарафли касбнинг қадр-қимматини ўз фаолияти орқали ошириб яшаш.

Жамиятнинг яна бир аъзоси Севинчой Турсунбоева биринчи гуруҳ ногирони. Севинчой ўзига атрофидаги соғлом одамларнинг ачиниш назари билан қарашларини умуман истамади. Бўш вақтини китоб мутолааси, турли суратлар чизиш билан ўтказадиган Севинчой дизайнерлик йўналишга қизиқиб қолди. У либослар дизайни бўйича шуғулланишдан завқланадиган, турли хис русумдаги, айниқса, фаслларга монанд либослар дизайнини яратиш устида шуғуллана бошлади. Унинг тўртта фаслга монанд либослар дизайни бўйича тўпламларини кўрган жамият раиси Нилуфар Холбоева Севинчойнинг орзуларига қанот бағишлади.

- Севинчой, қизим, шу тўпламларинг билан дизайн йўналишидаги кўрик-танловларда қатнашиб кўрмайсанми? – деди бир куни бу тиришқоқ қизнинг ижодини кўриб қувонган Нилуфархон.

Севинчой иккиланиб-иккиланиб 2022 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган дизайн йўналишидаги кўрик-танловда иштирок этиб, совриндорлар сафидан жой олди ва кўрик-танловнинг қимматбаҳо совғалари, фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Унинг орзулари кўп. Келажакда дизайнерлик йўналишида ўқиб, олий маълумот олиш ва ўз билими билан халқимизга муносиб хизмат қилиш.

“Босув” маҳалласида истиқомат қилувчи Гулноза Гулмонова ҳам биринчи гуруҳ ногирони. Гарчи имконияти чекланган бўлса-да у ўзини ҳамиша кучли ва жасоратли инсонлар қаторида кўради. Бекорчиликни, лоқайдликни инсон умрининг эгови, деб билган Гулноза онаси Зевар Гулмоновадан чеварлик сирларини ўрганишга киришганида, аввалига онаси ҳам унинг сабр-тоқат билан тикувчилик ҳунарини эгаллаб олишига унчалик ишонмаганди. Лекин ёшига нисбатан жасоратли, матонатли, айниқса, кучли сабр-тоқатли бу ўсмир қизалоқ онаси кўмагида қуроқ тикишни маромига етказиб уддалайдиган, ҳатто янги-янги қуроқ турларини яратиб, ўзи мустақил равишда иш тикадиган бўлди. Аввал ўзларининг эҳтиёжига кўра, қуроқ кўрпача, ёстиқ, дастурхонлар тиккан бўлса, кейинчалик унинг ишидан мамнун бўлган қўни-қўшнилар, қариндошларининг буюртмаларини бажарадиган бўлди. У гул-қуроқ, шахмат қуроқ, атиргул қуроқ, тангача қуроқ каби бири-биридан гўзал, бежирим қуроқлар тикиб, тиккан қуроқлари билан дастурхон, ёстиқ жилдлари, диван-кресло ёпқичларини безатди. Тажрибаси ошиб борган сари мижозлари сафи ҳам кўпайди. Қиз узатадиган, келин туширадиган оналар Гулноза тиккан ишларни қувониб-қувониб, “ҳунарингдан барака топ”, дея олиб кетишадиган бўлишди. Айниқса, Гулноза яратган “севги тумори” деб номланган нақшин қуроқлар келин тўйларида чимилдиқларни безатди.

- Бири-бирига жипс, чирмашиб кетган гул қуроқларда рамзий маъно бор, - дейди Гулноза. – Яъни, оилалар мустаҳкам, жипс бўлсин, икки кўнгил бири-бирига чирмашиб кетсин, деган маънода чимилдиқ қуроқ-қошларини “севги тумори” деб номлаганман.

Оддийгина мато парчаларидан ҳам гўзал маъно-мазмунлар, моҳиятлар топиб, эл-юртнинг эзгу ниятларига эш бўлиб яшаётган Гулнозахон, қалбларида азиз халқига яхшилик қилишдек орзулари оғушида ўз умрларини касб-корлари билан безатиб, халқ меҳрига сазовор, интилишдан асло тўхтамай ҳаётларини нурли ва гўзал томонга ўзгартириш йўлида баъзи соғлом инсонлардан-да фидойилик билан меҳнат қилаётган Юлдузой ва Севинчойларга мустаҳкам соғлик, матонат ва жасорат тиладик. Зеро, матонатли ва жасоратли инсонларгагина бахт-у саодат ҳамиша ёр бўлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019