30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 22:17
Жамият 👁 233

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга зарур ускуналар олиб берилди

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга зарур ускуналар олиб берилди

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Меҳр дафтари” дея номланган ижтимоий ҳимоя дафтарлари ҳаётга татбиқ этилиши билан эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар, ижтимоий кўмакка муҳтож хотин­-қизлар ва ёшлар турмуш тарзида туб ўзгаришлар юз берганига барчамиз гувоҳмиз.

Амударё туманида ҳам ёшлар манфаатини ҳимоя қилиш, орзу-умидлари, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни тадбиркорликка ўргатиш, касбий малакасини ошириш орқали бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Айниқса, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни манзилли қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий кўмак кўрсатиш мақсадида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий натижасини бериб келмоқда.

8 июль куни туман ҳокимлиги биноси олдида “Ёшлар дафтари”га киритилган 47 нафар ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш мақсадида касбий кўникма ва малакасига қараб харид қилинган асбоб-ускуналар тантанали равишда топширилди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамаладдин Юсупов, туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбаев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Сардор Исмаиловлар ҳам иштирок этишди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, улар учун яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтди. Ёшларни ўз устида кўпроқ ишлаши, танлаган касбини пухта эгаллаб Ватанимиз корига ярайдиган муносиб фарзанд бўлишлари лозимлигини таъкидлади.

3-сектор раҳбари – туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамаладдин Юсупов ўз касби учун зарурий асбоб-ускуна эгалари бўлаётган ёшларни табриклади. Келажакда ушбу асбсоб-ускуналар уларнинг яхши кунларида хизмат қилишини айтиб келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилади.

Туман ҳокими ўринбосари Маҳмуд Шерметов мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, айниқса, уюшмаган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида белгиланган чора-тадбир, устувор вазифаларга батафсил тўхталиб ўтди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбаев “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича эришилаётган ютуқлар, кўплаб ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиш тамойили асосида иш юритиб, оиласи фаровонлигига ҳисса қўшаётганлигини эътироф этди.

Тадбирда “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган ёшлар туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига ўзларига кўрсатилаётган беғараз ёрдамлар учун миннатдорлик билдиришиб, бундан кейин самарали фаолият юритажакларини ва албатта, Ватанимиз тараққиёти ҳамда халқимиз турмушининг янада фаровон бўлишига ҳисса қўшишларини айтиб ўтдилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026