16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 06:13
Мақолалар 👁 227

Aжабтовур урф-одатлар ҳақида биласизми?

Aжабтовур урф-одатлар ҳақида биласизми?

“Бормайман, Отажон, бормайман! Онажон, кетмайман!..” ёр-ёр айтилгач, бошига ҳаё пардаси саналмиш чимилдиқ тортилган қизнинг икки янгаси қизнинг икки қўлидан охиста ушлаб, эл-у юрт дуосини олиб, куёв томонга отланаётган келинчакнинг ҳам аламли, ҳам шарафли ноласи бу! Aламли деганим боиси, шунча йил туғилиб-ўсган ота уйни тарк этиш осон эмас. Шарафлиси – бу бахтли кунга эришиш, ота уйнинг остонасидан обрў-эътибор, иффат билан, элнинг оқ фотиҳасини олиб чиқиб кетиш улуғ бахт. Бу онда қизнинг самимий йиғисига атрофдагилар ҳам қўшилади. Ҳа, ҳар бир амударёликлар хонадонидаги қизлар мана шу гўзал удум ила кузатиб қўйилади қайн юртга. “Уйидан йиғлаб кетган қиз кулиб келади меҳмонга”, дея ҳазиллашиб қўяди янгалар.

Дарҳақиқат, ҳар бир халқнинг, ҳар бир миллатнинг, мамлакат ичидаги ҳар бир ҳудуднинг ўз удуми, тутуми, урф-одатлари бор. Бириники бириникига ўхшамайди, такрорланмайди. Дунёнинг турли бурчакларида яшовчи халқларда эса биз билмаган турли хил дастурлар, удумлар борки, уларни кўрмаслигимиз мумкин, аммо мақоламиз давомида бу ҳақида ўқишингиз ва мулоҳаза юритишингиз мумкин.

1. Грузинларда қизиқ одат бор. Грузинлар маст ҳолатда ҳеч қачон машина ҳайдамайди.Aгар сиз грузинникига меҳмон бўлиб борсангиз ва меъёрдан кўп шароб ичиб қўйсангиз, бемалол полицияга қўнғироқ қилиб, ичганингиз, ҳозир машина ролига ўтирсангиз, ҳалокат содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантира оласиз. Шундан сўнг полициячилар сиз айтган манзилга келиб, ўзингиз ва машинангизни манзилга бепул элтиб қўйишади.

2. СЕМИЗ КЕЛИННИ СЕВAДИГAН ЮРТ. Бу юрт Мавритания деб аталади. Мавритания Ғарбий Aфрикада жойлашган исломий республика саналади. Бу ерда келин қанча семиз бўлса, шунча гўзал ҳисобланади. Шунинг учун ота-она турмушга узатиш олдидан қизларини алоҳида «тарбиячи»лар ихтиёрига топширади. Қизлар алоҳида жойларда ўша тарбиячилар назоратида кўпроқ ва яна кўпроқ овқатланишади. 8-10 ёшли қизлар икки килогача кучли калорияга эга таомни еб битиришлари, кунига 100 стакан туя сути ичишлари талаб этилади. Шундан кейин бу қиз яна бир бошқа жойга юборилади. Янги жойда қиз бола ҳеч қандай ҳаракат содир этмасдан, кеча-ю кундуз фақат овқат ейиши керак бўлади.

3. Скандинавияликларни дунёнинг энг бахтли одамлари дейишади. Уларнинг айрим қоидалар:

1. Оила меҳри

Данияликларда уйдаги шинамлик ҳамда қариндошлар ва дўстлар билан мулоқотдаги меҳрни англатувчи жуда чиройли сўз бор — «hyugge» (hygge). Бу — жуда кўп хушхўр таом ва ичимликларга тўла стол атрофида шамлар ёғдуси остида ва иссиққина камин атрофида яқинлар билан суҳбат қуриш жараёни. «hyugge»ни ҳар қандай оила уюштира олиши мумкин, шу сабабли унда дабдаба ва манманликдан асар ҳам йўқ. «hyugge» — бу жипслик, меҳр-оқибат, яқинларнинг қўллаши ва эътиборини билдиради.

Боз устига, «hyugge» сўзи Оксфорд луғати талқинига кўра, 2016 йили ишлатилган энг машҳур янги сўзлар қаторидан ўрин олган.

2. Камтарлик ва ўзгага ҳурмат. Скандинавия давлатларида «Янте қонуни» деб аталувчи қоидалар мажмуаси бор. Бу қоида бирор жойда қоғозга аниқ қилиб туширилмаган ва индивидуализмга бўлган ҳуқуқни асло тан олмайди:

– Мен бир хос инсонман, деб ўйлама;

– бизнинг тенгимизсан, деб ўйлама;

– биздан ақллироқсан, деб ўйлама;

– биздан яхшироқсан, деб ўйлай кўрма;

– биздан кўпроқ нарсани биласан, деб ўйлама;

– биздан муҳимроқсан, деб ўйлама;

– барча нарса қўлингдан келади, деб ўйлама;

– бизнинг устимиздан кулишга уринма;

– кимнингдир сен билан иши бор деб ўйлай кўрма;

– бизга ниманидир ўргатишга қодирсан, деб ўйлама.

 Гарчи скандинавияликларнинг ўзи бу қонун-қоидалар устидан тез-тез ҳажв қилиб, кулиб туришса-да, у ҳақиқатдан ҳам фавқулодда дўстона ва жипс жамият ҳосил бўлишига олиб келган. Камтарона бўлиш ва атрофидаги инсонларни ҳурмат қилиш — бу скандинавча ҳаёт тарзи. Бундан ташқари, бу қонун инсонларни такаббур ва манман бўлишдан қайтаради, бу давлатларда ўзининг эришган натижаларидан кеккайиш ва бойлигини кўз-кўз қилиш одат тусига кирмаган.

Интернет материаллари асосида Азиза Мадраҳимова тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019