15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 12:48
Жамият 👁 200

ИЧКИ ҚИШЛОҚ ЙЎЛЛАРИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

ИЧКИ ҚИШЛОҚ ЙЎЛЛАРИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

Мамлакатимизда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида олиб борилаётган туб ислоҳотлар ва демократик давлат барпо қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар биз учун ягона ва энг тўғри йўл эканлиги бу борадаги кенг миқёсли ишларда аниқ-равшан кўриниб турибди.

Халқимиз бекорга: “Йўлинг равон бўлса, ишинг унумли бўлади”, “Йўл таъмирлаб, кўприклар қурганнинг икки дунёси обод”, деган пурмаъно ҳикматларни яратмаган. Бу ҳикматларнинг ҳаётдаги ифодаси эса ўзимиз ҳар куни юриб ўтадиган йўллар ҳолатидан аён.

Сўнгги йилларда Амударё туманининг умумфойдаланишдаги ички йўлларида ҳам кенг камровли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, йўлларимиз равонлашди. Шунингдек, ички қишлоқ йўлларида ҳам жиддий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 500-сонли Қарорига асосан туман ҳудудидаги жами 37 км. узунликдаги ички кўча йўлларига тош ётқизиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда туман ободонлаштириш бошқармаси томонидан 22,1 км. узунликдаги ички кўча йўлларига тош ётқизиш ишлари якунланди ва белгиланган ҳудудларда тош ётқизиш ишлари давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг Қарорига асосан жорий йилда туман ҳудудидаги 1 та автомобиль йўли, 2 та ички йўлларни таъмирлаш белгиланган бўлиб, мазкур объектларда пудратчи ташкилотлар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 “Ташаббусли бюджет”нинг 1-босқич маблағлари ҳисобидан жами 16 та объектларда таъмирлаш ишлари белгиланган бўлиб, бугунги кунда белгиланган объектларда таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланди.

Йўлларнинг текис ва равонлиги билан биргаликда йўллар бўйидаги экотизим ҳолатини яхшилашга ҳам эътибор қаратилмоқда. Жорий йил “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини халқимиз ҳаётига тўлиқ татбиқ этиш ҳамда дарахт экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш тизимини самарали ташкил этиш, туман ҳудудида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиб кўпайтириш бўйича баҳор мавсумида 770 минг дона ниҳол экиш режалаштирилган эди. Ушбу режа ўтган давр мобайнида 102 фоизга бажарилди, яъни туман ҳудудида 789,9 минг дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Туманнинг барча овул ва маҳалла гузарларида, катта ва ички йўллар, кўчалар бўйларида экилган ниҳолларнинг униб-ўсиб кетишини таъминлаш мақсадида ҳар бир туп кўчат алоҳида эътиборга олинган. Оқар сув етиб бормайдиган ҳудудлардаги ниҳоллар сувсизликдан қуриб қолмаслиги учун туман Ободонлаштириш бўлими томонидан махсус автомобилларда суғориш йўлга қўйилган.

Натижада сўнгги уч-тўрт йил ичида катта йўллар бўйлари, ички дала йўллари ҳамда кўчалар четлари кўкаламзор ҳудудларга айланди. Таъмирланиб, текис ва равон бўлган ички кўчалар, қишлоқ йўллари бўйларида ям-яшил дарахтлар қаторлари ҳосил бўлиб, йўловчилар учун айни ёзнинг жазирама кунларида қулайлик яратилганидан халқимиз мамнун. Зеро, юқорида айтганимиздай, йўлларнинг равонлиги ишнинг унумидир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019