15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 12:48
Жамият 👁 286

“БИР НУРОНИЙ – ЎН ЁШГА МАСЪУЛ” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

“БИР НУРОНИЙ – ЎН ЁШГА МАСЪУЛ” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

Президентимизнинг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” лойиҳаси асосида юртимиздаги пиру-бадавлат кексалар, нуронийлар ёшларга бириктирилиб, уларнинг тарбиясида отахон ва онахонларнинг бой ҳаётий тажрибасидан фойдаланилмоқда. Боиси, ҳаётий тажрибага эга, турмуш синовларида тобланган, кўпни кўрган ёши улуғ инсонлар, кекса ва нуронийларнинг пурмаъно ўгитлари, панд-насиҳатлари ёш авлод тарбиясида беқиёс аҳамиятга эга.

Таъкидлаш жоизки, “Нуроний” жамғармаси ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда ҳар бир маҳаллада “Бир нуронийга ўн нафар ёш”, “Кекса авлод учрашувлари” лойиҳаларини амалга оширмоқда. Бу борада энг тажрибали ва илғорларни аниқлаш ҳамда уларни ўрнак қилиб кўрсатиш мақсадида махсус танлов ўтказилмоқда.

“Бир нуроний – ўн ёшга масъул” кўрик-танлови нуронийлар томонидан ўзи яшаб турган овул ва маҳаллаларда жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ажрим ёқасида турган ёш оилаларга тўғри йўл топишларида кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган хайрли ишларни тарғиб қилиш, ижтимоий фаол бўлган нуронийларни рағбатлантиришда муҳим восита бўлмоқда.

7 август куни мазкур танловнинг мақсадида туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловни “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Турсунбой Абдужабборов очиб берди ва юртимизда кексаларни эъзозлаш, нуронийларнинг ёшларни тарбия қилиш борасида олиб бораётган ишлари, Жамғарманинг Амударё тумани бўлими томонидан йўлга қўйилган, амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида кенг тўхталди.

Шунингдек, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашда жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутишини ҳамда ёшлар, фарзандлар тарбиясида нуронийларнинг билимлари ва ҳаётий тажрибасидан кенг фойдаланиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ушбу танловда тумандаги 4 та сектор ҳудудидаги фаол нуронийлар қатнашишди. Учта шарт бўйича олиб борилган танловда Тўлқин овулидан иштирок этган Ҳанифа Яхшимова, Қиличбой овулидан қатнашган Амина Юсупова, Бўзсолма маҳалласидан Саломат Мадаминовалар ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказишади. Уларнинг шартлар бўйича ижроларини ҳакамлар одилона баҳолаб боришди.

Танловнинг биринчи – “Таништирув” шартига кўра иштирокчилар ўз фаолияти, оиласи, жамиятда тутган ўрни, ҳудудидаги фаоллиги ҳақидаги маълумотларни шеърий ва насрий тарзда тавсифлаб беришди. “Ёшлар бизнинг келажагимиз” деб номланган иккинчи шартда иштирокчилар томонидан “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” лойиҳаси доирасида амалга оширган ишлари юзасидан тақдим этилган ёзма маълумот ва альбомларга баҳо берилди. Шундан сўнг, “Нуронийлар беллашуви” деб номланган учинчи шартни бажаришлари учун иштирокчи нуронийлар саҳнага таклиф этилди.

Ушбу шартда нуронийлар мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳудудидаги ўзига бириктирилган уюшмаган, тарбияси оғир, маънавий кўмакка муҳтож бўлган ёшлар билан амалга оширган ишлари ва эришган натижаларини, шунингдек, ёшларнинг муаммоларига ечим топгани ёки ажрим ёқасида турган оилаларни яраштиришга қаратилган ишлар юзасидан маълумотлар беришди ва проектор орқали слайдлар кўринишида тақдим этишди.

“Нуроний” жамғармаси туман бўлими, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимлари ҳамда Амударё телеканали таҳририяти ҳамкорлигида ўтказилган мазкур танловда энг кўп балл тўплаган Бўзсолма маҳалласидан иштирок этган Саломат Мадаминова фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Ғолибга “Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан 2 млн. 310 минг сўм пул мукофоти ҳамда фахрий ёрлиқ топширилди.

Шунингдек, 2-ўрин олган қиличбойлик онахон Амина Юсуповага 1 млн. 650 минг сўм пул мукофоти ҳамда фахрий ёрлиқ, 3-ўринни қўлга киритган тўлқинлик онахон Ҳанифа Яхшимовага 990 минг сўм пул мукофоти ва фахрий ёрлиқ берилди. Шунингдек, танловнинг ҳудудий босқичларида Ойбек номли маҳалладан фаол иштирок этган Усмон Авезбоев, Уйшин маҳаллалик Қувониш Раимов ва Торёп маҳалласидан қатнашган Гулбаҳор Абдураҳмоновалар ҳам қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.

“Нуроний” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Турсунбой Абдужабборов ғолиблар ва совриндорларни табриклаб, Қорақалпоистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритган Бўзсолма маҳалласи иштирокчиси Саломат Мадаминовага омад тилади ва барча иштирокчиларга ўз миннатдорлигини билдирди.

Тадбир давомида туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан куй ва қўшиқлар ижро қилиниб, тадбир иштирокчиларига хуш кайфият улашилди. Рақс давраларига онахонлар, аёл-қизлар таклиф этилиб, кўтаринки кайфият бахш этилди.

Тадбирдан сўнг, барча иштикорчиларга “Мангит чўзма лағмонлари” кафесида тўкин дастурхон ёзилиб, ош берилди. Қизиқарли ўтган танлов ва очиқ дастурхон атрофида бўлган самимий суҳбат барчага манзур бўлди.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019