30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 22:07
Жамият 👁 223

Ёнғин хавфсизлиги – “Долзарб 30 кун”давом этмоқда: ҚУРУВЧИ-ИШЧИЛАРГА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ

Ёнғин хавфсизлиги – “Долзарб 30 кун”давом этмоқда: ҚУРУВЧИ-ИШЧИЛАРГА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ

Ёнғин – тилсиз ёв. Унинг хавфлилик даражаси шу қадар юқорики, ҳеч қандай шовқин-суронсиз пайдо бўлиб, тушган жойини лаҳзалар ичида вайронага айлантиради. Бекорга халқимиз “ўт балосидан сақласин”, дейишмайди. Шунинг учун ҳам фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлиги бўйича масъул ходимлар ёнғин келиб чиқишининг олдини олиш, аҳоли яшаш хонадонларида, идора ва ташкилотларда, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда тадбиркорлик объектларида тез-тез бўлишиб, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан зарур тушунтириш ишлари олиб боришмоқда.

Айни пайтда эса Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 10 июль – 10 август кунлари оралиғида ташкил этилган “Долзарб 30 кун” тадбирлари ҳар бир овул ва маҳаллада, таълим-тарбия муассасаларида ўтказилиб, унда кенг аҳоли вакиллари фаол иштирок этишмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Амударё туманининг Жумуровул маҳалласи ҳудудидаги 45-сонли умумтаълим мактаби биносида қуриш-таъмирлаш ишларини олиб бораётган “Кўна қалъа” МЧЖ ишчилари иштирокида ҳам ўтказилди.

Тадбирда, аввало мазкур мактабда қуриш-таъмирлаш ишларини олиб бораётган муҳандис-техник ходимлар, техника хавфсизлиги бўйича масъуллар билан биргаликда объект ҳудудининг ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозланганлик ҳолати кўздан кечирилди. Хусусан, 500 кубометр сув сиғимига эга ҳовуз, ёнғинга қарши қалқон, қурувчи-ишчиларнинг ёнғинга қарши чоралар бўйича тушунчалари ўрганилди.

Шундан сўнг, қурувчи-ишчилар учун ўт ўчириш автомобили ва ёнғинни бартараф этишда зарур бўладиган асбоб-анжомлар кўргазмаси ташкил этилиб, ёнғин ҳодисаси рўй берганда қандай ҳаракат қилиш кераклиги, фуқаро ёнғин содир бўлган объект ичида қолиб кетган тақдирда уни қутқариш, хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ва биринчи ёрдам кўрсатиш чоралари ҳақида керакли маълумотлар ва тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, ёнғин ҳодисаси содир бўлганда чақирув бўйича кетаётган ўт ўчириш автомобилининг кўчаларда эркин ҳаракатланишига шароит яратиш, ёнғин ўчириш хизмати ходимларига фуқаролар томонидан билиб-билмай халақит берилмаслик тўғрисида тушунтиришлар олиб борилди. Шу билан бирга, 45-сонли мактаб ҳудудида қуриш-таъмирлаш ишларини олиб бораётган қурувчилар томонидан электр энергияси билан боғлиқ ишларни амалга оширишда, қора сақич моддасини эритиш жараёнида оловдан фойдаланишда эҳтиёткорлик билан иш юритиш бўйича тавсиялар ҳам берилди.

Бўлиб ўтган ёнғин хавфсизлиги “Долзарб 30 кун” доирасидаги кўргазмали тадбир “Кўна қалъа” МЧЖ муҳандис-техник ходимлари ва қурувчи ишчиларининг фавқулодда вазиятларда амал қилиши зарур бўлган билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026