30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 20:23
Жамият 👁 230

ҲУДУДИЙ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ХИЗМАТ ХОНАЛАРИ УЧУН ЯНГИ ЖИҲОЗЛАР ТЎПЛАМИ ТОПШИРИЛДИ

ҲУДУДИЙ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ХИЗМАТ ХОНАЛАРИ УЧУН ЯНГИ ЖИҲОЗЛАР ТЎПЛАМИ ТОПШИРИЛДИ

Ҳудудларга биркитилган профилактика инспекторлари жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида, самарали ҳал этиш борасида доимо ўз постларида собит туриб хизмат қилмоқдалар. Айнан уларнинг фидойи саъй-ҳаракатлари туфайли Амударё туманидаги овул ва маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг барвақт олди олиниб, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида бу борадаги тушунтириш-тарғибот ишлари самарали олиб борилмоқда.

Қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар, ходимнинг иш шароити яхши бўлмаса, иш хонаси ўз фаолиятини кўнгилдагидай юритиши учун зарур жиҳозлар билан таъминланмаса, ишда ноқулайлик туғдириши табиий. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги томонидан ҳудудий профилактика инспекторларининг ўзлари бириктирилган ҳудудларда амалга ошираётган ишлари атрофлича ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида мамлакатимиздаги кўплаб овул ва маҳаллаларда ИИБ профилактика инспекторининг иш хоналари зарур жиҳозлар тўпламлари билан таъминланмагани маълум бўлди ва бу салбий ҳолатга барҳам беришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.

Унга кўра, Амударё туманининг овул ва маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритувчи 11 нафар профилактика инспекторларининг иш хоналарига ҳам зарур жиҳозлар тўпламлари олиб берилди. Жорий йил 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги томонидан ҳудудий профилактика инспекторларининг иш хоналари учун тайёрланган хона жиҳозлари олиб келиниб, Қиличбой, Дўрман, Куюк кўпир, Чойкўл, Ўрта қалъа овул фуқаролар йиғинлари ҳамда Навоий номли, Ойбек номли, Бўстон, Дўстлик, Чордара, Тошқалъа маҳалла фуқаролар йиғинларидаги профилактика инспекторларига топширилди.

Хона жиҳозларини ҳудудий профилактика инспекторларига тарқатишга бағишланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Тожмирзаевич Абдуллаевнинг республика ҳудудида хизмат олиб бораётган профилактика иснпекторларига жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида самарали ҳал қилишда уларга зарур иш шароитларини яратиш тўғрисидаги қарори ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги иккинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш Маркази бошлиғи, подполковник Тимур Дошумбоев ҳамда Амударё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Жамоладдин Юсуповлар юқорида номлари келтирилган 11 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудий профилактика инспекторларига хона жиҳозларини топширдилар.

Ҳудудий профилактика инспекторлари давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бу эътибор ва рағбатдан мамнун эканликларини билдирдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026