15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 11:30
Жамият 👁 261

Юртнинг обод манзиллари: БЎЗСОЛМА МАҲАЛЛАСИДА БИР КУН

Юртнинг обод манзиллари: БЎЗСОЛМА МАҲАЛЛАСИДА БИР КУН

Халқимиз ҳаётига кириб келаётган ўзгаришлар, чор атрофимиздаги янгиланишлар энг чекка ҳудудлардаги қишлоқ ва маҳаллалар қиёфасини ҳам тубдан ўзгартириб юборди. Боиси, мустақиллик халқимиз учун ижодий изланишлар имкониятини берди. Деҳқон даласини, боғбон боғ-роғини, тадбиркор узоқ йиллар кўнглига тугиб қўйган орзусини ўзи истаган йўсинда ривожлантириш, берилиб ишлаш орқали даромад топиб, турмуш тарзини замонга мутаносиб равишда ўзгартирди. Албатта, яхши томонга! Энди деҳқон даламни ҳайдаб беринг, деб ўзгага ялиниб юрмайди, ўзининг ихчамгина мотокультиватори бор. етиштирган маҳсулоти тоза ва сифатли бўлганидан доимо харидоргир. Айниқса, “даладан – дўконга – бозор растасига” тамойилига кўра, шундоқ даланинг ўзидан сотилиб, даромади қўлга кириб турганидан томорқачи деҳқонлар учун бу борада муаммо йўқ. Тадбиркорларнинг эса ўз кўнглидагидай иш юритишлари учун барча ҳуқуқий асослар яратилган. Буни биз гўзал ва ҳамиша навқирон Қиличбой заминининг энг чекка ҳудудларидан бири – Бўзсолма маҳалла фуқаролар йиғинида бўлганимизда яққол ҳис этдик.

Бўзсолма маҳалласида 684та хонадон таркибига бириккан 1007та оилада 3784 нафар аҳоли истиқомат қилади. Қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман, рус ва бошқа миллатлар аҳил-иноқ яшаётган бу гўзал маконда ҳар куни бир ўзгариш, кўчалар равон, хонадонлар обод, файзли. Чунки бўзсолмаликлар қачон, қандай меҳнат қилишни жуда яхши билишади. Аҳолининг асосий қисми шахсий томорқа хўжалигида меҳнат қилиб, томорқани мўл-қўл даромад манбаига айлантиришган. 627та хонадоннинг ўз томорқа хўжалиги мавжуд. Деярли ҳар бир хонадоннинг ўз чорваси, паррандаси бўлиб, 25та хонадон эса замонавий иссиқхона хўжалигига эга. 164 нафар киши корхона ва ташкилотларда турли меҳнат фаолияти билан банд. 21 нафар фуқаро эса тадбиркорликнинг савдо-сотиқ, миллий ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик йўналишлари билан шуғулланишади. 28 нафар фуқаро якка тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда фаолият олиб боришади.

Ҳудуд аҳолисининг фарзандлари учун 1та умумтаълим мактаби, 1та мактабгача таълим ташкилоти, мактаб ҳудудида стадион мавжуд бўлиб, ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳам ақлан, ҳам жисмонан етук инсонлар бўлиб вояга етишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Шунингдек, маҳалла офисида халқ кутубхонаси ташкил этилиб, китоб жавонларидан мумтоз ва замонавий ўзбек адабиёти намоёндаларининг дурдона асарлари, жаҳон ва қардош халқлар ёзувчиларининг китоблари жой олган.

Маҳалла фуқаролар йиғинининг 15 кишидан иборат йиғин Кенгаши аъзолари ва МФЙ комиссиялари ҳамда жамоатчилик тузилмалари аъзоларининг ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти боис, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ҳаётига доир муаммоларни тизимли ҳал этиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик назоратини амалга ошириш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини йил давомида бажариш, “Кексалар маслаҳати”, “Ота-оналар Университети” жамоатчилик тузилмаларининг ҳар бир оилада, ҳар бир фуқаро ҳаётидаги муаммоларни ҳал этиш ва зарур шарт-шароитлар яратиш имкони доимо юқори.

Хусусан, маҳаллада ижтимоий муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни жойига чиққан ҳолда ҳал қилиш масаласини комплекс ташкил этиш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини хонадонбай ёндашув тизимини жорий қилган ҳолда уларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, ёшларни, хотин-қизларни касбга ўқитиш, тадбиркорлик соҳасига жалб қилиш мақсадида 2023 йилнинг 5 январидан бошлаб ҳудуддаги барча хонадонлар хатловдан ўтказилди. Хатлов жараёнида 101та оилада ижтимоий муаммолар мавжудлиги аниқланди ва 101 нафар аёл-қиз “Аёллар дафтари”га киритилди. 10та оилада ўзаро келишмовчиликлар борлиги маълум бўлди ва йиғин оқсоқоли, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда ёшлар етакчисининг фаол аралашуви билан бу оилалар яраштирилиб, ижтимоий-маънавий соғлом ҳаётга қайтишди.

Йиғин масъулларининг хонадонбай ўрганишлари натижасида 36 нафар аёл-қизларнинг бандлиги таъминланди. 12 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёл-қизларга моддий ёрдам кўрсатилиб, 5 нафар аёл-қизлар касб-ҳунарга бепул ўқитилди.

Оилада аёл тинч ва хотиржам бўлса, жамият тинч бўлади, ишдаги унум сифат жиҳатидан ўсади. “Аёллар дафтари”нинг 1-тоифаси рўйхатига киритилган 36 нафар аёл-қизлардан 1 нафарига субсидия асосида иссиқхона қуриб берилишида кўмаклашилди. 29 нафар аёл-қизлар эса ҳудуддаги фермер хўжаликларига ишга жойлаштирилиб, 1 нафари жамоат ишларига жалб қилинди.

Дафтарнинг иккинчи тоифасига киритилган, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган 17 нафар аёл-қизлардан 1 нафарига чорвачилик билан шуғулланиш учун 33 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағи олишида яқиндан ёрдам берилди. Яна 2 нафар аёл-қизга қишлоқ хўжалик техника ва асбоб-ускуналари олиши учун 33 млн. 16 нафарига 5 млн сўмдан имтиёзли кредит маблағлари олишда кўмаклашилди.

“Аёллар дафтари”нинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи тоифалари бўйича рўйхатга олинган боқувчиси бўлмаган хотин-қизлар, ижтимоий ёрдамга муҳтож, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож аёл-қизлар, қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд аёл-қизлар ҳолидан тез-тез хабар олиниб, зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.

МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчисининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли аҳоли ҳаётига доир муаммолар тизимли ҳал этилаётганидан бўзсолмаликлар мамнун.

Ҳоким ёрдамчиси Беҳзод Турсунбоевга “Гўзаллик салони” очиш ниятида эканлигини билдирган Ирода Ўрозметованинг мурожаати МФЙ Кенгашида атрофлича ўрганилиб, унинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишида амалий ёрдам бериладиган бўлди. Умиджон Сиданов эса Маҳалла масъулларидан мамнунлигини яширмайди. Чунки МФЙ раиси Баҳодир Матёқубов ва Беҳзод Турсунбоевнинг беғараз ёрдами туфайли у акфа эшик ва дераза ромларини ишлаб чиқариш цехини ташкил этиб, оиласи доимий даромад манбаига эга бўлди. Ҳамқишлоқлари бундай қурилиш ашёлари учун туман марказига қатнаб юрмайдиган бўлишди. МФЙ масъулларининг йўл-йўриқ ва кўрсатмалари билан Шоҳистахон Ҳайдарова субсидия асосида тикув машинаси олиб, ўз хонадони қошида тикувчилик цехи фаолиятини йўлга қўйди.

Ҳали мактаб ўқувчиси бўлган ҳунарманд қиз Севинчой Холбоева эса кандакорлик билан шуғулланиш оқрали оиласига, ота-онасига яқин кўмакдош. Севинчойни ўз ҳунари орқали нафақат бўзсолмаликлар, балки Амударё туманида, ҳатто Қорақалпоғистон миқёсида кўпчилик яхши танишади.

Маҳаллада 10 ёшга 1 нуроний тамойили асосида амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш борасида қувонарли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада фахрий устоз Саломатхон ая Мадаминова ёшларга чинакам ғамхўр, маслаҳатгўй. Онахоннинг ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Сардорбек Ўрозбоев ўз ҳаётини яхши ва нурли томонга ўзгартираолди. Билиб-биомай хато қилиб қўйган, пробация таркибида ҳисобда турувчи Сардорбек Ўрозбоев яқинда пайвандлаш асбоб-ускунаси билан таъминланди ва у соғлом ҳаётга қайтди. Айни пайтда Сардорбек ҳамқишлоқларининг пайвандлаш ишлари бўйича буюртмаларини аъло даражада бажариб, олқишларини олмоқда.

Маҳмуджон Шомуродов сартарошхона, яна бир тадбиркор Умиджон Отамуродов эса озиқ-овқат, авто эҳтиёт қисмлари, қурилиш моллари билан савдо қилувчи аралаш моллар дўкон ва шоли, ун хоразлари фаолиятларини йўлга қўйган.

Маҳалла масъуллари учун ҳар бир кун қизғин иш вақти. МФЙ раиси Баҳодир Матёқубов, ҳоким ёрдамчиси Беҳзод Турсунбоев, профилактика инспектори Адҳамжон Йўлдошев. Маҳалла хотин-қизлар фаоли Наргиза Юсупова, ёшлар етакчиси Фарруҳ Мадраҳимов, ёшларнинг севимли маслаҳатгўйи Саломатхон ая Мадаминовалар деярли кунора учрашиб, гоҳ аҳоли хонадонларида, гоҳ ҳудуддаги оилавий шифохонада, гоҳ МФЙ офисида халқ ҳаётига доир муаммоларни ҳал этиш юзасидан ўзаро маслаҳатлашиб олишади. Хонадонбай юриб, аҳолининг қувонч ва ташвишларига шерик бўлишади, аҳолининг таклиф ва мурожаатларини ўрганишади. Маҳалла хотин-қизлар фаоли Наргиза Юсупова учун эса маҳалланинг у боши билан бу бошига бориб келиш асло муаммо туғдирмайди. Велосипедини миниб йўлга чиққан Наргиза тушликкача режалаштирган ишларини қойилмақом қилиб уддалайди. Шу боис, маҳалла аёл-қизлари Наргизахондан мамнун.

Ёшлар етакчиси Фарруҳ Мадраҳимовнинг саъй-ҳаракатлари билан Беш ташаббус олимпиадаси доирасидаги тадбирларга маҳалланинг 90 фоиз, яъни 700 нафардан зиёд ёшлари қамраб олинди. Маҳалла, сектор ва туман босқичларида спортнинг стол тенниси бўйича мусобақаларда ғолиб чиққан 1 нафар бўзсолмалик спортчи мусобақанинг Республика босқичида ҳам фахрли 1-ўринни эгаллади. Шунингдек, бўз солмалик ёшлар волейбол, стритбол, футбол спорти мусобақаларида ҳам доимий равишда 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаб келишмоқда. Ёшлар етакчисининг саъй-ҳаракатлари билан ёшларнинг ўқиши ва сафарбарлик чақируви учун шартнома тўловлари Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳисобидан тўлаб берилиб, уларга ижтимоий кўмаклашилди. Умуман олганда, Бўзсолма Маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун ўтаётган ҳар бир кундан маъно-мазмунлар топиб яшаш, ўзлари учун қадрдон гўша – киндик қони томган муқаддас тупроқ – Бўзсолма маҳалласи ҳудудини янада обод ва фаровон маконга айлантириш энг олий мақсад. Ана шу эзгу мақсадни амалга ошириш йўлидаги режалар, қилинаётган ишлар эса ҳавасга, эътиборга муносиб. Ўнга яқин миллатлар худди бир ота-она, ягона оила фарзандларидек аҳил, тотув ҳаёт кечираётган бу маконда инсоннинг бахтли яшаши учун ҳамма нарса – тинчлик, тотувлик, бағрикенглик, бундан ҳам муҳими, ўзаро меҳр-оқибат бор. Бирининг боласига бири бағрини очиб меҳр бергувчи меҳнаткаш, фидойи, оғзибир, орзу-интилишлари бир бўлган Бўзсолма маҳалласида бир кун бўлиб, дилда ҳаваслар туйдик. Зеро, биз бу маконда элим, юртим, оилам, ота маконим, деган буюк туйғулар ила яшаб, меҳнат қилаётган азиз инсонларни кашф этдик. Ана шу туйғулар Ватанни юксалтиради ва кўнгилларни ўстиради. Бор бўлсин, элим деган элнинг фидойи фарзандлари!

Робия ЙЎЛДОШЕВА, Равшан Баҳромов, Маҳмуджон Шомуродов.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019