“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг “Обод маҳаллам” номли грант лойиҳасига доирасида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида тадбир ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Маҳаллаларда ободликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини ошириш” мавзусида эълон қилинган 5-грант танловида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман бўлинмаси “Обод маҳаллам” номли лойиҳаси билан иштирок этиб, 40,0 млн. сўм грант маблағини ютиб олди.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмасининг ушбу лойиҳани амалга оширишдаги асосий мақсади – атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга ҳисса қўшиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ҳамкорликда жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш, аҳолининг экологияга оид билимларини кенгайтириш мақсадида учрашувлар, давра суҳбатлари, танловлар ташкил қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳит муҳофазасига ҳисса қўшишдан иборат.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмасининг “Обод маҳаллам” номли грант лойиҳаси иш режаси 2023 йил август ойи учун белгиланаган иш режасига мувофиқ атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини аҳолининг кенг қатламига тушунтириш мақсадида Беруний МФЙда Манғит шаҳри ва шаҳар атрофидаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирокида учрашув ўтказиш белгиланган.
Фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиялар фаолияти самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида тумандаги барча фуқаролар йиғилари раислари ва соҳа мутахассислари иштирокида Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими биносида туманнинг учрашув ташкил қилинди. Учрашувда фуқаролар йиғинлари раислари ва соҳа мутахассисилари жами 57 нафари иштирокчи қатнашди.
Учрашувда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини аҳолининг кенг қатламига тушунтириш ва уларни ободонлаштириш ишларида фаол иштирокини таъминлаш бўйича тегишли тушунтиришлар бериб ўтилди.
Учрашувда Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи в.в.б М.Болтаев, лойиҳа кординатори Х.Султанов, Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими шуъба мудири Б.Турабаев, Олмазор ва Беруний номли маҳалла фуқаролар йиғини раислари А.Мадраимов, М.Хайбуллаевлар мавзу бўйича маъруза қилдилар.
Ҳидоят Султонов, лойиҳа координатори

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶