“БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС – ЁШЛАРГА ҚАНОТ” НОМЛИ ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ
“Менинг оилам” газетаси таҳририятининг “Беш муҳим ташаббус – ёшларга қанот” номли грант лойиҳаси доирасида ёшларни бешта ташаббус доирасидаги тадбирларга жалб этилиб келинмоқда. Ушбу грант лойиҳаси режасига кўра ўтказилаётган тадбирлар, учрашувлар ва ижодий танловларга асосан ногиронлиги бўлган ёшлар кенг жалб этилмоқда.
6 сентябрь куни режага мувофиқ 76-сонли мактабда Тошёп овули ҳудудидаги ёшлар учун “Компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш” мавзусида очиқ дарс ўтказилди. Дарс машғулоти давомида мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Дилфуза Болтаева компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш юзасидан тушунчалар берди.
Таъкидлаш жоизки, Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус бугун маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб улгурди. Хусусан, учинчи ташаббус доирасидаги ишлар аҳолининг компьютер саводхонлигини ошириш, ахборот технологияларига қизиққан йигит-қизларни малакали мутахассис даражасига олиб чиқиш, дастурий маҳсулотлар яратиш кўникмасини шакллантиришга хизмат қиляпти.
Юртимизда ахборот технологиялари бозори жадал ривожланиши баробарида IT мутахассисларга эҳтиёж ҳам тобора ошмоқда. Мана шу талабни қоплаш мақсадида корхоналарни малакали IT кадрлар билан таъминлаш учун ҳудудларда IT инкубация марказлари ташкил этилмоқда.
Шу ўринда айтиш керакки, беш ташаббус доирасида аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ҳамда интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш, ёш авлодни билимли ва етук кадр сифатида шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. “Менинг оилам” газетаси таҳририятининг “Беш муҳим ташаббус – ёшларга қанот” номли грант лойиҳаси доирасида ўтказилаётган ушбу тадбирлар барча ёшлар қатори ногиронлиги бўлган ёшларда ҳам компьютер технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича кўникмалар ҳосил бўлишига, уларнинг АКТ соҳасига қизиқишлари ортишига хизмат қилади.
Лойиҳа доирасида ташкил қилинган очиқ дарс давомида ёшларга “Google” тармоғидан фойдаланиш, “Ziyonet” ва ADU.UZ электрон кутубхонасидан фойдаланиш бўйича амалий кўникмалар берилиб, тушунчалари кенгайтирилди. Компьютер технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш бўйича амалий машғулот ҳам ўтказилиб, ёшлар дарс давомида олган билимларини амалда синаб кўрдилар.
Очиқ дарсда мавзу юзасидан савол-жавоб ҳам ўтказилди ва ёшлар ўз билимларини мустаҳкамлаб олдилар.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶