30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 18:57
Жамият 👁 236

“ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ВА АХЛОҚЛИ ЁШЛАР – КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ” НОМЛИ ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА “КУТУБХОНАГА САЁҲАТ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

“ЮКСАК МАЪНАВИЯТЛИ ВА АХЛОҚЛИ ЁШЛАР – КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ” НОМЛИ ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА “КУТУБХОНАГА САЁҲАТ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Кутубхоналар мутолаани севган китобхонлар учун энг севимли маскандир. Зеро, ҳар бир инсоннинг катта ҳаёт майдонида ўз йўлини топишида, баркамол шахс сифатида камол топишида бу даргоҳнинг аҳамияти катта. Шу сабабли китобхонликни кенг тарғиб этиш, ёшларни бадиий ва илмий асарларни мутолаа қилишга чорлаш, шу орқали маданиятимиз ва маънавиятимизни юксалтириб бориш бугунги кундаги долзарб масалалардан бирига айланган.

19 сентябрь куни Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида тумандаги Ахборот-кутубхона марказига саёҳат ташкил этилди. Гулзор маҳалласидаги 55-сонли мактаб ўқувчилари иштирокида бўлиб ўтган ушбу тадбир давомида лойиҳа доирасида ўтказилаётган кенг қамровли амалий ишлар хусусида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, мазкур грант лойиҳаси доирасида ёшларни китобхонликка жалб этиш мақсадидаги тадбирлар кенг тарзда ўтказилиб келинаётгани, “Китоблар карвони”, “Кутубхонага саёҳат”, “Ёш китобхонлар” кўрсатув ва тадбирлари, “Мен севган бадиий қаҳрамон”, “Мен севган бадиий асар” танловларида ёш китобхонлар фаол иштирок этишаётгани баён этилди.

Марказ ходимлари ҳам ушбу зиё маскани фаолияти ҳақида гапириб, ўтказилаётган бу каби маънавий-маърифий, тарғибот тадбирлари, турли лойиҳалар китобхонлар сафи ортишида алоҳида аҳамият касб этаётганини таъкидлашди. Шунингдек, бу ерда мавжуд бўлган китоблар ҳақида батафсил маълумотлар беришди ва ўқувчи-ёшларни улар билан танишиб чиқишга таклиф этишди. Ёшлар жавонларга тартиб билан терилган турли китобларни катта қизиқиш билан кўриб, танишиб чиқишди. Уларга кутубхона ходимлари ушбу кутубхонага аъзо бўлиш, китобларни шу ерда ва ўзлари билан олиб кетиб мутолаа қилиш муддатлари, тартиби ҳақида тушунчалар беришди.

Ойбек номли маҳалла ҳудудида жойлашган ушбу Ахборот-кутубхона маркази фаолияти 2019 йилда йўлга қўйилган. Замонавий кўринишдаги бинода жойлашган ушбу кутубхонада китобхонлар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, бу ерда турли бадиий ва илмий адабиётлар мавжуд. Ахборот-кутубхона марказида айни пайтда 19330 та номдаги, 64168 та нусхада китоблар бор. Уларнинг 31922 таси ўзбек тилида, 981 таси қорақалпоқ тилида, 31265 таси эса хорижий тилдаги адабиётлардир. Кутубхона хизматидан фойдаланувчилар 16485 нафар бўлса, шундан 12176 нафарини ёш китобхонлар ташкил этади. Ахборот-кутубхона марказида китобларнинг электрон нусхалари ҳам мавжуд ва китобхонларга бу хизмат туридан фойдаланишлари учун зарур шароитлар яратилган.

Таъкидлаш жоизки, ёшлар орасида китоб мутолаасини оммалаштириш, уларнинг маънавиятини юксалтиришга хизмат қиладиган бундай маърифат масканлари – кутубхоналарнинг аҳамияти катта. Ҳозирги пайтда шу сабабдан ҳам кутубхоналар хизматини юқори даражада ташкил этиш ва уларнинг моддий-техник базасини бойитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча кутубхоналар қатори Амударё туманидаги Ахборот-кутубхона маркази ходимларининг ҳам Кутубхона фондидан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш, китобхонларга хизмат кўрсатишда турли ёшдаги аҳоли қатламларининг талаб ва эҳтиёжлари, қизиқишларини эътиборга олиш, кўрсатилаётган қўшимча хизматлар турларини янада кенгайтириш ва сифатини ошириш муҳим вазифадир. Бу даргоҳ замонавий асбоб-ускуна ва техник воситалар билан таъминланиб, интернет тармоғи ўрнатилган. Бундай шароитлар китобхонлар ташрифини йилдан-йилга ошириб бориш, айниқса, ёшларни кўпроқ жалб қилиш имкониятини бермоқда.

Грант лойиҳаси доирасидаги тадбирда ўқувчи-ёшларга кутубхона ҳақидаги бу каби қизиқарли маълумотларни тинглаш, жаҳон ва миллий адабиётнинг хилма-хил олами билан танишиш мароқли бўлди. Китоблар оламига саёҳат ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Озода Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026