30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 18:54
Жамият 👁 191

ДУРУНКИ МАҲАЛЛАСИДА ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА “ОИЛА, МАҲАЛЛА, МАКТАБ” ҲАМКОРЛИГИДА САМАРАЛИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШИЛМОҚДА

ДУРУНКИ МАҲАЛЛАСИДА ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА “ОИЛА, МАҲАЛЛА, МАКТАБ” ҲАМКОРЛИГИДА САМАРАЛИ НАТИЖАЛАРГА ЭРИШИЛМОҚДА

Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” грант лойиҳаси доирасида Дурунки маҳалласи ва унинг ҳудудидаги 56-сонли мактабда таълим-тарбия борасида эришилаётган ютуқларни бошқаларга намуна қилиб кўрсатиш, таълим маскани ва фуқаролар йиғинининг бу борадаги тажрибаларини оммалаштириш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ўқувчилар давоматини яхшилаш борасида йўлга қўйилган ишлар билан танишиш мақсадида тегишли ташкилотлар масъулларини жалб қилган ҳолда тадбир ташкил этилди.

19 сентябрь куни бўлиб ўтган ушбу тадбирда Амударё телевидениеси таҳририяти ходимлари, туман Ички ишлар бўлимининг ёшлар ва вояга етмаганлар бўйича катта инспектори Сирож Уснатдинов, хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори Инобат Ўрозматова, жиноят-қидирув бўлими тезкор вакили Улуғбек Абдуллаев, фуқаролар йиғини масъуллари ҳамда бошқалар иштирок этишди. Дастлаб мактаб раҳбарияти, устозлар ҳамда ўқувчилар билан учрашув ўтказилиб, ушбу масканда таълим ва тарбия сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида суҳбатлашишди.

Телевидение ходимлари грант лойиҳаси мақсади, унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар тўғрисида маълумотлар бериб, бу тадбирларнинг ёшларнинг маънавий-руҳий ва интеллектуал салоҳиятини оширишдаги, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасидаги аҳамияти ҳақида сўзлашди. Шундан сўнг, Ички ишлар бўлими ходимлари вояга етмаганлар ўртасида туманда ўтган 8 ой мобайнида 7 та жиноят содир этилгани, ушбу маҳалла ҳудудида бундай ҳолатлар қайд этилмаганини маълум қилишди. Шунингдек, фуқаролар йиғини, оила ва мактаб ёшлар тарбияси борасидаги ишларни ҳамжиҳатликда олиб боришаётгани туфайли самарали натижаларга эришилаётгани эътироф этилди. Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, уларнинг тунги вақтларда беҳуда вақт ўтказишларига, узрли сабабларсиз дарс қолдиришларига йўл қўйилмаётгани, ўқувчи-ёшлар фан ва спорт тўгаракларга жалб этилиб, касб-ҳунарга йўналтирилаётгани ижобий самара бераётгани тўғрисида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, тарбия – энг мураккаб ва масъулиятли масалалардан бири бўлиб, бунда оила, маҳалла, мактаб ва кенг жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги муҳим саналади. Ўқитувчилар, ота-оналар ва маҳалла фаоллари ўз вазифалари, масъулиятларини унутмаган ҳолда тарбиявий ишларни тенг олиб борса, самарали натижаларга эришилади. Бу жараёнда энг асосий вазифа соғлом муҳитни яратиш, ёшларнинг маърифатли, маънавиятли бўлиб етишишларини таъминлаш, уларга тўғри касб-ҳунар танлашни ўргатишдан иборатдир.

Амударё туманидаги Дурунки маҳалласида ва ҳудуддаги 56-сонли мактабда ҳам бу борада қатор чора-тадбирлар йўлга қўйилган. Таълим сифати яхшилиги ва кўрсаткичлари юқорилиги бўйича нафақат туманда, балки Қорақалпоғистонда энг биринчилар қаторидан жой олган ушбу мактабда “Оила, маҳалла, мактаб” ҳамкорлигидаги ишлар туфайли самарали натижаларга эришилмоқда.

Мазкур ўқув даргоҳида бугунги кунда 570 нафар ўқувчига 56 нафар билимли ва тажрибали ўқитувчилар таълим-тарбия беришмоқда. Мактабда 24 та синф бўлиб, 15 та юқори синфлар, 2 та вариатив синфлар мавжуд. Таълим масканини 72 нафар ўқувчилар битирган бўлса, уларнинг 53 нафари, яъни 73,6 фоизи олий таълим масканлари талабалари бўлишди. Ушбу мактабнинг вариатив синф битирувчилари эса барчалари талаба бўлиб, 100 фоиз натижага эришилди.

Тадбир давомида маҳалла фаоллари, ота-оналар билан ҳам суҳбат ўтказилиб, бугунги шиддаткор замонда ёш авлод камолотида оиланинг тутган ўрни тобора ортиб бораётгани, ота-оналар ўғил-қизларига таълим-тарбия беришларидан аввал, уларнинг ўзлари кенг дунёқарашли, мулоҳазали, билимли, саводхонлик даражаси юқори бўлиши кераклиги кенг талқин этилди. Маҳалла фаоли, нуроний онахон Раъно Эшимбетова ҳамда мактабнинг ота-оналар қўмитаси раиси Омонгул Қаюпова ва бошқалар ёшлар тарбияси борасида оила, таълим муассасаси, маҳалла ҳамжиҳатликда иш олиб борса, самарали натижаларга эришиш мумкинлигини айтиб, бу бўйича ўз таклиф ва тавсияларини беришди.

Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” грант лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбир барчага бирдек манзур бўлди. Ёшлар тарбияси борасидаги тажрибаларни оммалаштириш мақсадида бошқа ҳудудларда ҳам шу каби тадбирларни ҳамкор ташкилотлар иштирокида мунтазам равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026