30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 18:52
Жамият 👁 159

ОРОЛБЎЙИ ҲУДУДЛАРИДА ЭКОЛОГИЯНИ ЯХШИЛАШГА ДОИР ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

ОРОЛБЎЙИ ҲУДУДЛАРИДА ЭКОЛОГИЯНИ ЯХШИЛАШГА ДОИР ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастури ва Глобал экологик жамғармасининг “Орол денгизи ҳавзаси ландшафтининг таназзул ерларида барқарор ҳаётни таъминлашни қўллаб-қувватлайдиган асос сифатида кўллар, сув-ботқоқ ерлар ва қирғоқбўйи ҳудудларни сақлаш ҳамда бошқариш” қўшма лойиҳаси доирасида давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.

2023 йил 20 сентябрь куни Aмударё тумани ҳокимлиги биносида лойиҳани амалга ошириш гуруҳи томонидан ўтказилган ушбу семинарда мазкур лойиҳанинг мақсади ва вазифалари ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, ушбу лойиҳа Оролбўйи минтақаси кўллари, сув-ботқоқ ҳудудларини сақлаш ва барқарор бошқариш бўйича олиб бориладиган амалий ишларни қамраб олади.

Сув-ботқоқ ҳудудлари жаҳондаги биологик хилма-хиллик ва энг қимматли экотизимлардан биридир. Бугунги кунда Орол денгизи ҳавзасида ҳам кўллар, ботқоқ ҳудудлар ва қирғоқ экотизимлари сақланиб келмоқда. Кўчманчи қушларнинг жуда кўп турлари учун Ўзбекистон жуда муҳим учиб ўтиш йўлида жойлашган. Масалан, Судочье, Денгизкўл, Aйдар-Aрнасой кўллар тизими қишловчи-кўчманчи қушнинг асосий маконлари ҳисобланади.

Семинар давомида ушбу лойиҳанинг мақсади – муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни, асосий биологик хилма-хиллик ҳудудлари ва асосий орнитологик ҳудудлар атрофидаги маҳсулдор ландшафтларни ер ва сув ресурсларини комплекс бошқариш билан биргаликда тупроқ деградациясининг олдини олиш орқали Қуйи Aмударё ва Орол денгизи ҳавзаси ҳудудида экотизимлар барқарорлигини ва ҳаёт фаолиятини оширишдан иборатлиги кенг тушунтирилди. Шунингдек, лойиҳанинг мақсадли ҳудудлари Ўзбекистоннинг жанубий ва жануби-ғарбида жойлашган Aмударёнинг қуйи оқими ва Орол денгизи ҳавзаси ҳисобланиши, бу ҳудуд маъмурий жиҳатдан Бухоро вилоятининг Олот, Қоракўл туманлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Aмударё ва Мўйноқ туманларини ўз ичига олиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи аъзолари мақсадли ҳудудларда  табиий экотизимларнинг кўпчилиги, яъни ботқоқ ҳудудлар, кўллар Aмударё ҳавзасининг қирғоқбўйи майдонлари жойлашганини, бу ҳудудларда деградацияга энг кўп учраган яйловлар ва суғориладиган майдонлар мавжудлиги, уларнинг аксарияти шўрланишга мойиллиги эътиборга олинганини қайд этишди. Лойиҳа фаолияти ушбу қурғоқчил ландшафтдаги кўллар, ботқоқ ерлар ва қирғоқ биохилма-хиллигининг қисқариши ва йўқолиши билан бевосита боғлиқ бўлган ерларнинг деградацияси, сув танқислиги ва биологик хилма-хилликнинг йўқолишига олиб келувчи омилларни бартараф этишга қаратилганига кенг тўхталишди.

Лойиҳа доирасида умумий майдони 3 млн. гектардан ортиқ бўлган Жанубий Устюрт, Оролбўйи, Марказий Қизилқум миллий табиат боғлари, Судочье-Aкпетки, Борсакелмас буюртмахоналари сингари  янги ташкил этилган муҳофаза этиладиган  табиий ҳудудлар ривожлантирилишини эътироф этишди.

Семинар иштирокчиларига 2022 йилнинг 30 ноябрида Вазирлар Маҳкамасининг “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури ва Глобал Экологик Жамғарма иштирокида “Орол денгизи ҳавзаси ландшафтининг таназзул ерларида барқарор ҳаётни таъминлашни қўллаб-қувватлайдиган асос сифатида кўллар, сув-ботқоқ ерлари ва қирғоқбўйи ҳудудларини сақлаш ҳамда бошқариш” лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги тегишли қарори  тасдиқлангани, 1971 йил 2 февралда Эроннинг Рамсар шаҳрида Халқаро аҳамиятга эга, асосан, сувда сузувчи қушларнинг яшаш макони бўлган сувли-ботқоқли ҳудудлар тўғрисидаги Конвенция имзолангани тўғрисида маълумотлар берилиб, уларнинг мазмун-моҳияти билан таништириб ўтилди.

Семинар якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилиб, ҳамкор ташкилотларни лойиҳани амалга оширишда, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда фаол иштирок этишга даъват этилди.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026