30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 11:56
Жамият 👁 278

БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ЯНГИ АВЛОД ДАРСЛИКЛАРИНИ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ЎҚУВ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ЯНГИ АВЛОД ДАРСЛИКЛАРИНИ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ЎҚУВ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Бошланғич синфларда ўқитишнинг замонавий методикаси” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилмоқда. Мазкур семинар-тренинглар илғор тажрибалар асосида яратилган ўқув дастури ва дарсликларни амалиётга жорий этишда бошланғич синф ўқитувчиларининг билим ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир.

7 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий Маркази ва Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда тумандаги 40-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам бошланғич синф ўқитувчилари учун ўқув-семинари бўлиб ўтди. Унда тумандаги 85 та мактабнинг ҳар биридан 1-, 2-, 3-, 4-синфларнинг бошланғич синф ўқитувчилари жалб қилинди.

Семинарни туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Саида Садикова очди ва бу йил бошланғич синфлар учун яратилган янги дарсликларни амалиётга жорий этишда бугунги кун бошланғич синф ўқитувчиларидан катта маҳорат, замонавий ёндашув ва масъулият талаб қилинишини таъкидлади.

Шунингдек, семинарда Қорақалпоғистон Республикаси педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий Маркази мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари кафедраси мудири Байрам Ўтемуратов, кафедра профессор ўқитувчилари Зевар Тажекбаева, Пердехан Салиева, Гулчеҳра Юсуповалар иштирок этишиб, “Янги дарсликлар орқали бошланғич синф ўқувчиларида коммуникатив компетенцияни шакллантириш методлари”, “Янги ўқув дастури асосида бошланғич синф математика дарсларини ташкил этиш” каби мавзуларда маъруза қилишди ва бошлангич синф ўқитувчиларини қизиқтирган саволларга жавоб беришиб, касбий маҳоратидан тавсиялар беришди.

Шундан сўнг, туман мактабларининг бошланғич синфларда маъсул тренер ўқитувчиларидан Меҳрибон Бекбергенова, Малоҳат Матмуратова 1-синф ўқитувчиларига, Насиба Бабажанова, Насиба Қурбонбоева 2-синф ўқитувчиларига, Дилдора Каримбоева, Шоҳида Юлдашева 3-синф ўқитувчиларига, Аймира Упаева ва Азиза Тўраевалар эса 4-синф ўқитувчиларига бошланғич синфларда ўқитишнинг замонавий методикаси, танқидий фикрлаш, жамоавий ишлаш, ижодкорлик ва мулоқот қилиш кўникмаларини ривожлантириш моделини ўқувчиларда шакллантиришда методлардан фойдаланиш орқали самарали натижаларга эришиш тўғрисидаги маърузалари билан иштирок қилдилар.

Бундан ташқари, бошланғич таълим ўқитувчилари “Ёзувга ўргатиш методикаси”, “Бинго”, “Вен диаграммаси”, “Декарт”, “Шахмат тахтаси” каби методларни қўллаган ҳолда амалий машғулотларда иштирок қилишди. Бу методлар бугунги кунда ўқувчиларимизни қизиқарли билим олишда, ҳар бир муаммони турли йўллар билан ҳал этишда, уларни қийин вазиятлардан олиб чиқишда, дарсликдан олган билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишларида ёрдам беради.

Ушбу ўқув-семинаридан кутилаётган максад мактабда бошлангич таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда самарали ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишдир. Бу каби тадбирлар ўқув йили давомида амалга оширилади. Зеро, бугунги кунда бошланғич синфлар ўқитувчиларининг вазифаси янги дарсликлар орқали ўсиб келаётган ёш авлод онгида XXI аср талаби даражасидаги билим кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир.

Райҳон ЯКУБОВА, Амударё тумани ММТБ мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими методисти.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026