МАКТАБЛАРДА "ДАВОМАТ" ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
Амударё туманида умумтаълим мактабларда таълим-тарбия олаётган вояга етмаган ўқувчиларнинг Ўқувчи-ёшларнинг назоратсиз қолиши ва содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида «Давомат» тадбири ўтказилди. Ушбу назорат тадбирлари давомида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар билан дарс жараёнида ўқишга бормасдан бемақсад юрган вояга етмаганларни аниқлаш, уларни ўқишга қайтариш ва давоматни яхшилаш масалалари юзасидан суҳбатлашилди.
Ўртақалъа овулидаги 64-сонли мактаб ва Арнабўйи маҳалласидаги 27-сонли мактабларда ҳам вояга етмаганлар билан суҳбатлар ўтказилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, мактаб ички тартиб-қоидалари, уяли телефон, яъни ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш кабилар юзасидан тушунтиришлар берилди. Тадбир давомида таълим муассасаларининг 9-11-синф ўқувчилари дарс машғулотларига қатнашиш жараёнлари текширилиб, мактабга келмаган ўқувчиларнинг сабаблари ўрганилди. Тегишли тартибда бир қатор ўқувчиларнинг смартфонларида тақиқланган материаллар, порнографик мазмунга ўхшаш фото ва видео лавҳалар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги текширилди.
Ҳар бир мактабга шу ҳудудга бириктирилган инспектор-психолог ҳақидаги маълумотлар қайд этилган пешлавҳалар, ўқувчиларга эса визиткалар тарқатилди.
Н.Эрдошева, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ВЕМБ
инспектор-психологи, лейтенант.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶