15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 11:30
Жамият 👁 242

«ХАВФСИЗ ТУН» ТЕЗКОР-ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

«ХАВФСИЗ ТУН» ТЕЗКОР-ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Амударё туманида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида «Хавфсиз тун» тезкор ва профилактик тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
9 октябрдан 10 октябрга ўтар кечаси тунги вақт давомида туман ҳудудида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда туман Ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси, прокуратура, Қўриқлаш бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлими,  Тиббиёт бирлашмаси ходимлари, фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари жалб этилди.
Туман ҳокимлиги биноси олдида дастлаб тегишли топшириқларни белгилаб олиш ва хизмат олди йўриқномаси  бериш учун ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат катта прокурори Абдураҳмон Абдуллаев, туман прокурори Азиз Рўзметов, Ички ишлар бўлими бошлиғи Жамоладдин Юсупов ва бошқа масъуллар қатнашишди. Йиғилишни туман Ички ишлар бўлим бошлиғи Жамолиддин Юсупов кириш сўзи билан очиб берди ва муҳтарам Президентимизнинг 2021 йил 29 ноябрь кунги “Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бўйича қисқача тўхталди. Ушбу Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида Республика миқёсида “Хавфсиз тун” тадбирлари ўтказилаётгани, барча ҳуқуқ-тартибот идораларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги ҳамкорлиги ўз самарасини беришини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, фуқаролар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда тунги вақтларда жамоат жойи ва турли кўнгилочар масканларда жамоат тартибини сақлаш бўйича ҳамкорликдаги янги амалиёт услубларининг амалий ижроси самара бераётганлиги таъкидланиб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Рейд давомида тадбирга жалб этилган ходимлар томонидан туман ҳудудидаги жиноят содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитлар ўрганилди. Жамоат жойларида пиёдалар, автотранспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига амал қилиши назорат қилинди, пробация назоратидаги шахсларнинг ўрнатилган чекловларга риоя этиши текширилди. Шунингдек, тунги вақтдаги Ички ишлар ва Қўриқлаш бўлимларининг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳларининг шайлик ҳолати, маҳаллалардаги таянч пунктлари фаолияти, уларда тунги навбатчиликни ташкил этилганлиги, аҳоли мурожаатларининг қабул қилиниши, тезкор чора-тадбирлар кўрилиши, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликдаги ишларнинг амалий ижроси ўрганилди.
Ундан ташқари, тунги вақтларда юрган фуқаролар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, ушбу фуқароларни шахсига ойдинлик киритилди. Спиртли ичимлик истеъмол қилган, бемақсад юрган фуқаролар туман Ички ишлар бўлимига олиб келинди ва уларнинг шахси аниқланиб, тезкор-профилактик суҳбатдан ўтказилди. Улар ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этмасликлари тўғрисида расман огоҳлантирилди.
Тадбир давомида умумий овқатланиш шохобчалари, тумандаги истироҳат боғи, корхона-ташкилотлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари текширилди. Тунги вақтларда ишлаётган турли объектлар ва уларда фаолият олиб бораётган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Рейд тадбирига жалб этилган ходимлар томонидан аниқланган ҳолатлар ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилди. Туман ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар, транспорт йўлларида турли хавфли ҳодисалар содир этилишининг олдини олиш, аҳолининг тинчлик-осойишталигини сақлашда муҳим аҳамият касб этаётган бу каби тадбирларни келгусида кенгроқ миқёсда, ҳамкор ташкилотларни жалб этган ҳолда ўтказишга келишиб олинди.


Илҳом Абутов, туман ИИБ ҲПБ бошлиғи, подполковник.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019