30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 15:10
Жамият 👁 205

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИГАН СОЛИҚЛАРНИНГ ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛАНИШИ ДОИМИЙ НАЗОРАТДА

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИГАН  СОЛИҚЛАРНИНГ ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛАНИШИ ДОИМИЙ НАЗОРАТДА

Маълумки, солиқлар давлат ва маҳаллий бюджетлар даромадларининг асосий қисмини ташкил этади ва бюджетнинг харажатлар қисми орқали иқтисодиётга молиявий таъсир кўрсатади. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг тегишли ажратма қилинган қисми, жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун тўланадиган ва бошқа турдаги солиқлар туман маҳаллий бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, 2023 йилнинг 8 ойи давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан бюджетга 62 млрд. 729,3 млн. сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз 2 млрд. 283 млн. сўм ортиғи билан, яъни 103,8 фоизга бажарилди. Туман ҳудудида ер ва мол-мулк солиғини тўловчи жисмоний шахслар 44272 нафарни ташкил қиладиган бўлса, уларга 2023 йилда 29 млрд. 553,2 млн. сўм миқдорида солиқ ҳисобланган. Шундан 1 сентябрь кунигача 13 млрд. 447,4 млн. сўм бюджетга тушум тушиши таъминланди.

Жисмоний шахсларнинг нотурар объектларининг ер ва мол-мулк солиғига 2023 йилда 3 млрд. 710,3 млн. сўм ундирилиши белгиланган бўлса, 1 сентябрь ҳолатига 2 млрд. 235,4 млн. сўм миқдоридаги маблағ бюджетга ундирилди. Декларация солиғи бўйича 2023 йилда 851,3 млн. сўм белгиланган бўлса, шундан 1 сентябрь ҳолатига 705,8 млн. сўм маблағ ундирилиб, бюджетга йўналтирилди.

Жорий йил 1 сентябрь ҳолатига якка тартибдаги тадбиркорлар 1372 нафарни ташкил қиладиган бўлса, шундан 861 нафари фаолият юритмоқда. Қолган 511 нафар тадбиркор фаолиятини тўхтатган. Улардан 1 сентябрь ҳолатига 616 млн. сўм солиқ пуллари ундирилиб, бюджетга ўтказилиши таъминланди.

Бугунги кунда қўлида ҳунари бор ёки уйда якка тартибда маълум фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқароларимиз талайгина. Уларнинг ўзини-ўзи банд қилиши, иш стажига эга бўлиши учун солиқ хизмати органлари томонидан доимий кўмак кўрсатиб келинмоқда. Туманда 8693 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиш тизими орқали рўйхатдан ўтиб, муайян фаолият турлари билан мунтазам шуғулланиб келмоқда. Улар томонидан тўланган 44,2 млн. сўм миқдоридаги солиқ пули бюджетга ундирилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бугунги тадбиркор кечагисидан тубдан фарқ қилади. Қонунчилигимизда ҳам уларнинг манфаатлари учун қатор енгиллик ва қулайлик яратишга эътибор қаратилган. Бунинг натижасида, иқтисодиётда хуфёна бозор механизмларига ўз-ўзидан чек қўйилмоқда. Ҳалол тадбиркор учун шаффоф ва қонуний ишлайдиган давр келди. Шу боис, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланувчилар сони бугун 949 нафарни ташкил этмоқда.

Шу пайтга қадар туман ДСИ ходимлари томонидан давлатимизда жорий этилган қатор солиқ имтиёзлари, солиқ юки ва турларининг камайтирилганлиги тўғрисида тадбиркорлар ўртасида олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари натижасида 232та корхонадаги 333 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди. Муҳими, фуқаролар иш ўринларига эга бўлдилар.

Агар ушбу кўрсаткичларни соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 216 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 74 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 18 нафар, шунингдек, қурилиш соҳасида 25 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 194 млн. сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

Аҳолининг турмуш шароити, ижтимоий ҳимоя, кам таъминланган шахслар, оилаларга етарли даражада ижтимоий кўмак бериш ва шу каби кўплаб молиявий масалалар маҳаллий бюджет орқали амалга оширилади. Бунда маҳаллий бюджетга тушадиган солиқ ва йиғимлар муҳим ўрин тутади. Шу боис, ҳар бир фуқаро солиқ тўламларини ўз вақтида тўлаши, бунга эътиборли бўлиши лозим.

А.Сеитов, туман ДСИ бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026