30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 15:10
Жамият 👁 183

ОЛМАЗОР МАҲАЛЛАСИДА ХАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ОЛМАЗОР МАҲАЛЛАСИДА ХАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда 11 октябрь – Халқаро қизлар куни муносабати билан турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Ушбу кунга бағишлаб Амударё туманидаги Олмазор маҳалласида жойлашган 82-сонли мактабда ҳам “Қизлар” клуби аъзолари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

11 октябрь куни бўлиб ўтган мазкур тадбирга ташриф буюрганлар дастлаб мактаб фойесида қизларнинг қўл меҳнатлари намуналари, юмшоқ ўйинчоқлар, ранг-баранг қуроқлар, аёллар либослари ва бошқа нарсалар намойиш этилган кўргазмани томоша қилдилар.

 Тадбир маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Ўрозгул Якубова, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокидаги давра суҳбати билан бошланди. Суҳбат давомида БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 10 декабрдаги резолюциясига асосан, 11 октябрь "Халқаро қизлар куни” деб эълон қилингани, БМТга аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг турли тузилмаларига ушбу кунни кенг миқёсда нишонлаш, шунингдек, бутун дунёда қизларнинг ҳаёт тарзи, яшаш шароитлари, ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш тавсия этилгани, бу сана ҳар йили бутун жаҳон бўйича қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида нишонланиб келинаётгани тўғрисида сўз юритилди.

Шу билан бирга бу борада юртимизда ҳам миллат давомчилари бўлмиш қизларни маърифатли қилиб вояга етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани, Президентимизнинг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларида қизларни ҳар томонлама етук, юксак ахлоқли, билимли ва миллий кадриятларга ҳамда она Ватанга содиқ фарзандлар қилиб тарбиялаш вазифаси белгилаб берилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг, мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Зулхумор Сапарова, тўгарак раҳбарлари Дилдора Холбоева, Севара Болтабоевалар томонидан ташкил этилган ушбу тадбир мактабнинг фаол ўқувчи-қизлари иштирокидаги маданий-мусиқий дастур билан давом эттирилди.

Мактабдаги фан, адабиёт, спорт ва бошқа йўналишларда ютуқларга эришиб келаётган ўқувчи-қизлар ҳам саҳнада ўз иқтидорларини намойиш этишди. Спортчи қизлар ижросидаги гимнастика машқлари, адабиётчи қизлар ифодали айтиб берган шеърлар, қўшиқ ва рақслар томошабинларга хушнудлик бахш этди.

Таъкидланганидек, 82-сонли мактабда таҳсил олаётган 527 нафар ўқувчидан 266 нафарини қиз болалар ташкил этади. Мактабдаги иқтидорли қизлардан Сарвиноз Эрманова спортнинг гимнастика тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида кўплаб ютуқларга эришган. Мактаб ёшлари сардори, 10-синф ўқувчиси Маҳлиё Жумабоева эса Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳузурида ташкил қилинган “Қизлар овози” клубида бандлик ва ишбилармонлик йўналиши бўйича координатори сифатида ўз лойиҳалари билан танилган.

Бичиш-тикиш тўгарагининг фаол аъзоси, 9-синф ўқувчиси Ирода Янгибоева, санъат йўналишидаги тўгарак аъзоси, 5-синф ўқувчиси Дилрабо Эрмановалар ҳам кўплаб танловларда ғолиб бўлган. Шунингдек, адабиёт йўналиши бўйича иқтидорли қиз, 9-синф ўқувчиси Машҳура Ражабованинг 2022 йилда "Кўнглим" номли шеърий тўплами нашр қилинган.

Ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари, ўз иқтидорларини юзага чиқаришлари учун таълим масканида етарли шарт-шароитлар яратилган. Ёшларнинг ушбу имкониятлардан унумли фойдаланаётгани эришилаётган ютуқларда яққол намоён бўлмоқда.

Кўтаринки руҳда ўтган тадбир ўқувчи-қизларнинг қизиқишларини янада рағбатлантириш, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тенгдошлари ўртасида ҳамкорлик ва ташаббускорлик муҳитини яратишда муҳим аҳамият касб этди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026