30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 17:28
Жамият 👁 204

ҲАРБИЙЛАР ИШТИРОКИДА ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ҲАРБИЙЛАР ИШТИРОКИДА ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар қалбида она Юртга садоқат ва меҳр-муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлаш, мард, жасур ўғлонлар қилиб камолга етказиш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари ва ҳамкорликдаги ташкилотлар билан биргаликда чегара олди ҳудудларда бу борада ватанпарварлик ойлиги доирасида олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.

Бу каби тадбирлар Амударё туманида ҳам бўлиб ўтмоқда. Айниқса, туманнинг чегара олди ҳудудларида бўлиб ўтаётган ушбу тадбирларга ёшларимизни жалб этиш қамрови ортиб, қатнашувчилар сафи кенгайиб бормоқда.

13 октябрь куни туманнинг чегара олди ҳудудида жойлашган Қиличбой овулидаги 83-сонли мактабда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ва мутасадди ташкилотлар масъуллари ҳамда ўқувчилар иштирокида “Амир Темур издошлари” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчиларига замонавий ёшларга қурол-аслаҳалар, ҳарбий-техникалар кўргазмаси намойиш этилиб, ушбу воситалар ва хизмат ҳайвонларидан фойдаланиш тўғрисида атрофлича тушунчалар берилди. Ўқувчи-ёшлар ҳарбий қурол-аслаҳалар, техникалар билан танишиб, соҳага бўлган қизиқишлари янада ортди.

Ундан ташқари, давлат мукофотига эга бўлган ҳарбий хизматчилар билан мактаб ўқувчилари ўртасида давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат давомида мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ҳарбий-сиёсий соҳада амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида юртимиз хавфсизлиги ва тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга ҳар жиҳатдан қодир, замонавий, энг янги қурол-яроғлар ва ҳарбий техника билан таъминланган, мутлақо янги Миллий армия вужудга келгани ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, бугунги кунда давлатимиз томонидан ҳарбийлар учун яратилган шароитлар ва имкониятлар тўғрисида ҳам маълумотлар берилди. Ўтказилган тадбир жараёнида мактаб ўқувчилари ҳарбий хизмат тўғрисидаги ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Тадбирда фаол иштирок этган, иқтидорли ва намунали ўқувчиларга китоблар совға қилинди.

Ватанпарварлик ойи доирасидаги тадбирларда туманнинг иқтидорли ёшлари рассомчилик, касаначилик, робототехника йўналишлари бўйича кўргазмалари билан қатнашишди. Бўлиб ўтган китоблар кўргазмасида ҳам ҳарбийлар ва ёшлар катта қизиқиш билан иштирок этишди.

Шу куни ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўртасида спортнинг волейбол, шахмат-шашка ҳамда стол тенниси йўналишлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Мусобақаларда иштирок этган овул ёшлари ўзларининг спорт маҳорати, чаққонлиги ва эпчиллигини намойиш этиб, ғолиблик учун интилишди. Мусобақалар якунида ғолибларга Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм томонидан китоблар жамланмаси ва дипломлар топширилди.

Ватанпарварлик ойлиги доирасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртимизда тинчлик ва осойишталикни сақлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига етказиш ҳамда ёшлар қалбида юрт келажаги учун дахлдорлик туйғуларини ошириш каби мақсадларни кўзлаб ўтказилган ушбу тадбирлар қизиқарли лаҳзаларга бой бўлди.

Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги бу каби тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб давом этмоқда.

М.Ҳабибуллаев, ҳарбий хизматчи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026