30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 17:19
Жамият 👁 293

ОДДИЙ ВА КАМТАРИН ИЖОДКОРНИНГ ЗИЁБАХШ ҚАЛБИ

ОДДИЙ ВА КАМТАРИН ИЖОДКОРНИНГ ЗИЁБАХШ ҚАЛБИ

Ҳаётда шундай инсонлар бўлади: билимдон, ҳатто олим, ўз касбининг устаси лекин ана шу илми, олимлик мақоми, катта тажрибасини амалда  намоён этишга келганда суст. Бу тоифа инсоннинг олимлиги-ю илми, касбий тажрибаси ҳам ўз қобиғидан чиқиб, эл-юртга  манфаат келтириши амримаҳол. Шу боис, улар ҳаётга фаол аралашиш, имкониятларини амалиёт билан қўшиб олиб бориш хислати йўқлигидан одамлар назаридан четда қолишади. Яна бир тоифа инсонлар борки, заррагина учқундан аланга ҳосил қилишга қодир, қалблари оддийгина ҳаёт гўзалликларидан ҳам яшнаб, мангу уйғоқ, чашма каби қайнаб туради.

Агар таъбир жоиз бўлса, менинг  бугунги  қаҳрамоним айнан ана шундай фазилатлар соҳибаси, ижодкор, оддий қишлоқ аёли. Мен уни илк марта 2003 йилда “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятига: “шеърларимни кўриб беринг, агар маъқул бўлса...”, дея ийманибгина  кириб келганида кўрганман. Ўша пайтда  55-сонли умумтаълим мактабида кутубхоначи бўлиб ишлайдиган Зуҳра Аҳмедова ўзининг оқкўнгил ва самимийлиги билан, қолаверса, ўзига хос ижод услубига эгалиги билан аввал таҳририят жамоасига, кейинчалик вақт ўтиши билан “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталари обуначиларига, мазкур газеталар орқали Аму элига танилди.

Зуҳра Аҳмедова табиатан синчков, кузатувчан ижодкор. Назаримда у қаерда бўлишидан қатъий назар, инсон кўнгли, инсоннинг ўзига хос манзараларини теран нигоҳ, чуқур фикрат билан кузатиб, ўрганади. Ана шу кузатишлари, ўрганишлари ўлароқ дунёга келган “Турмуш чорраҳаларида” туркумидаги ҳаётий ҳикоялари ёритилган газеталарни обуначилар қизиқиш, ҳатто ҳайрат билан ўқишади. Ўзим  гувоҳ бўлган бир воқеа бунга яққол мисол. Зуҳра Аҳмедова қаламига мансуб “Ношукр” ҳаётий воқеа газетада ёритилган кунлар эди. Амир Темур номли овулга Амударё телевидениесининг грант-лойиҳаси доирасидаги режавий тадбирни ўтказиш учун бордик. Тадбирда иштирок этаётган онахонлардан бири:

– Зуҳра Аҳмедова ҳақиқатни ёзибди, ўша воқеа бизнинг қишлоқда бўлган, мен унинг ҳамма ёзганларини ўқиб, воқеаларни аниқ билиб тураман, илоҳим, умри узоқ бўлсин. Шундай воқеаларни халққа рўй-рост  айтиб турилса, бундай ношукр бандалар  камаярди, – дедилар таассуротлари ҳақида  сўз юритиб.

З.Аҳмедова ҳеч қачон ёзганларини баъзи қаламкашларга ўхшаб “тўқиб” ташламайди. “Турмуш чорраҳаларида” туркумидаги ҳаётий ҳикояларининг қаҳрамонлари орамиздаги одамлар, ўқиган кишига барчаси таниш туюлаверади. Бу ҳикоялар ўзининг маънавий-ахлоқий ва тарбиявий хусусияти билан ўқувчида ижобий таассурот уйғотади. Унинг “Подачи”, “Калиш ёки фидойилик”, “Хиёнат”, “Бемор”, “Кучукча” каби ҳаётий ҳикояларида яхшилик, тўғрилик, ҳалоллик каби инсоний фазилатлар улуғланиб, жамиятга ёт иллатлар, айниқса, ношукрлик, фирибгарлик, хиёнат, баднафслик каби салбий одатлар кескин қораланади.

Зуҳранинг шеърияти ҳам ўзига хос. Ўзига хослиги шундаки, у кўнглининг  нозик кечинмаларини баландпарвоз иборалар орқали эмас, халқона, тўғрироғи, бахшиёна тарзда ифодалайди. Шеърларида  ҳам ёмонлик, ёвузлик устидан эзгуликнинг ғалабасини тасвирлаш истаги кучли. Ватанни мадҳ этиш, яхшиликни, инсонийликни, халқпарварликни улуғлаш Зуҳранинг эзгу аъмоли.

У шеърият давраларига бутун ву-жуди шеърга айланиб кириб келади ва жўшиб, ҳамма нарсани унутиб, шеър ўқийди. Шунданми, Зуҳрани устоз журналист, шоир отахонимиз  Саъдулла ака Хўжаниёзов: “Маяковский” деб атайдилар. Зуҳра ҳақиқатан  ҳам буюк рус шоири Маяковский услубида шеър ўқиса, шеърият давраларининг энг зўр олқишлари ҳам уники бўлади.

Тиниб-тинчимас З.Аҳмедова ҳар гал  пахта йиғим-терими мавсумида пахтакорларга ёрдам сифатида ташкил этиладиган халқ ҳашарининг ташаббускори ва энг пешқадами. У ҳар йилги пахта йиғим-терими мавсумида 3-3,5, баъзан 4 тоннагача пахта териб, фермерлар, туман раҳбариятининг эътиборини қозонган, қатор фахрий ёрлиқлар, ташаккурномалар соҳибаси ҳам .

Оилада эса қурувчиуста Саъдулланинг севимли умр йўлдоши, меҳрибон она, бағрикенг қайнона ва бувижон. Бир ўғил ва уч қизни эл-юртга муносиб фарзандлар қилиб тарбиялаган Зуҳра ўзи истиқомат қиладиган Ойбек номли маҳаллада ибратли оила соҳибаси сифатида эътибор топган.

– Яқинда уйимизга келин келди, – дейди қувонч билан Зуҳрахон елиб-югуриб хизмат қилаётган келинига меҳр билан  боқиб. – Қизларим учта эди, тўртта бўлди!

Зуҳрахоннинг қизлари ҳам  бири-биридан одобли, маънавиятли, билимдон. Катта қизи Зумрадхон ҳамшира, икки ширин фарзанднинг онаси, оилапарвар келин. Нафосатхон Ўзбекистон Миллий Университетида, Адолатхон эса Қорақалпоқ Давлат Университетида таҳсил олишмоқда.

Ўғли Қудратжон ҳам қўли гул қурувчи-уста, ҳар бир ишда ота-онасига кўмакдош.

Айни пайтда З.Аҳмедова ўз ижод маҳсулларини китоб ҳолида чоп эттириш ва мухлисларига ҳадя этиш орзусида. Унинг шеърияти алоҳида, ҳаётий ҳикоялари алоҳида китоб бўлгулик. Сермаҳсул ижодкор З.Аҳмедовага:

– Асло ижод қилишдан тўхтаманг, эл-юртга манзур, маънавий-ахлоқий тарбия воситаси бўлган ҳикояларингизни, жўшқин шеърларингизни кутиб қоламиз, оддий ва камтарин ҳаётингиз ва ижодингиз халқимиз қалбига зиё бахш этсин, – деймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026