15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 03:28
Жамият 👁 244

“ЯШИЛ” ТОИФАДАГИ МАҲАЛЛАНИНГ ФИДОЙИ ҲУДУДИЙ ИНСПЕКТОРИ

“ЯШИЛ” ТОИФАДАГИ МАҲАЛЛАНИНГ ФИДОЙИ ҲУДУДИЙ ИНСПЕКТОРИ

Маҳалла – халқимизнинг эзгу орзу-умидлари, интилишларига пойдор гўша. Унинг бағрида она Юрт таянчлари бўлган янги авлод камол топади, оилалар бунёд бўлади, миллат ва халқ яралади. Шунинг учун ҳам биз қаерда бўлмайлик унинг оғушига интиламиз. Маҳалламиз остонасига қадам қўйишимиз билан оиламизнинг меҳр тафтини ҳис этамиз. Ана шу ҳислар бизга оромбахш лаҳзаларни ҳадя этади. Қўни-қўшни, маҳалладошлар билан ҳамжиҳатлик, ўзаро меҳр-оқибат ришталаридан кўнгилларимизга хотиржамлик инади, ҳовли-жойимиз, ўзимиз яшаб турган маконни янада обод, осойишта, фаровон ҳудудга айлантириш истагида интилиб, бир-биримизни қўллаб-қувватлаб яшайверамиз. Бу миллатмизга, халқимизга хос азалий қадрият.

Манғит шаҳрининг Янгиобод маҳалласи ҳақиқатан ҳам тобора янгиланаётган, обод ва фаровон гўша. Айни пайтда маҳалла ҳудудидаги 510та хонадонлар таркибидаги оилаларда 2320 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилишади. Аҳолининг деярли барчаси маҳалланинг осойишта, тинч, ҳар қандай ёқимсиз иллатлардан холи ҳудудга айланиши учун ўзларини масъул деб билишади. Шу боис, 7 ёшдан 13 ёшгача бўлган 266 нафар ўспиринлар, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 345 нафар ёшларнинг маҳалла-қўйда, жамиятда ўзларини тутишлари, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ота-оналар, кекса-ю ёш бирдай эътиборли. Уларнинг нахоратсиз қолишларига, тунги кўнгилочар масканларига рухсатсиз чиқиб кетишларига йўл қўймаслик мақсадида ҳудудий профилактика инспектори Матназар Дуйсенбоев МФЙ раиси Роман Рўзметов, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, маҳалла ҳудудидаги таълим-тарбия муассасалари билан доимий ҳамкорлик асосида фаолият олиб боради. Ҳамкорлик натижаси эса самарали.

Айниқса, ҳудудий профилактика инспектори Матназар Дуйсенбоевнинг МФЙ масъуллари билан ҳамкорликда ҳар ой учун ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этаётган чора-тадбирлар режаси асосидаги тизимли ишлар туфайли сўнгги йилларда маҳалла ҳудудида жиноятчиликка барҳам берилиб, муъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари кескин камайди. Унга кўра, жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, содир этилган жиноятларни ўз вақтида фош қилишда МФЙ раиси, “Жасорат гуруҳи” аъзолари, фуқаролар йиғини Кенгаши аъзолари. Жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари билан биргаликда амалга оширилаётган тезкор профилактик тадбирлар натижасида 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида жиноятчилик ва салбий ҳолатлар умуман кузатилмади. Натижада Янгиобод маҳалласи аҳолиси жиноятчилик ва турли ёт ғояларга берилиш ҳолатларидан холи, “яшил” тоифадаги намунали ҳудудга айланди.

Албатта, бунга эришиш ўз-ўзидан, осон бўлгани йўқ. Бунда ҳудудий профилактика инспектори Матназар Дуйсенбоевнинг ОФЙ масъуллари билан доимий ҳамкорлиги, қолаверса, ҳудудда фаолият олиб борувчи корхона ва ташкилотлар, 2та умумтаълим мактаби, 2та МТТ ва Амударё муҳандислик техникуми раҳбарлари, ўқувчи ва талаба-ёшлар билан тез-тез учрашиб, маънавий-маърифий мавзуларда ўтказилаётган суҳбатлар, ошкора ва самимий мулоқот тадбирлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Матназар Дуйсенбоевнинг мазкур маҳаллада ҳудудий профилактика инспектори вазифасида ўз фаолиятини бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Лекин ишда муваффақият қозониш учун вақт эмас, режали саъй-ҳаракат муҳим, деган шиорга қатъий амал қилишга одатланган М.Дуйсенбоев зиммасидаги масъулиятли вазифани адо этишда МФЙ масъуллари, ҳудуддаги таълим-тарбия муассасалари билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратди. Фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ йиғин раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда ҳудуддаги 510та хонадон ва шу хонадонлар таркибидаги оилаларга кириб бориб, халқ билан мулоқотлар ўтказилди, профилактик тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди. Маҳалладаги ижтимоий-сиёсий, маънавий муҳит, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳолатлари ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бевосита халқ билан ҳамкорликда бартараф этиш чоралари кўрилди. Бу каби профилактик чора-тадбирлар, албатта ўзининг ижобий самарасини берди ва Янгиобод маҳалласи ҳудудида 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида талончилик, номусга тегиш, товламачилик, одам савдоси, автотранспорт воситалари билан боғлиқ ва ўз жонига қасд қилиш каби жиноятлар содир этилмади. Тергов-суриштирув ҳолатлари, очилмай турган жиноятлар умуман йўқ. Фақат 22та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, уларнинг барчасига белгиланган тартиб ва муддатларда зарур чоралар кўрилиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига тўлиқ барҳам берилди.

Ҳудудий профилактика инспекторининг фаолият кўлами кенг, вақти қанчалик тиғиз бўлмасин, Янгиобод маҳалласининг ҳар бир қарич ери, ҳар битта хонадони ва оилаларнинг тинчлигини, осойишталигини таъминлаш мақсадида деярли ҳар куни, баъзан ярим тунгача ўз хизмат вазифаси тақозосига кўра ҳудуддаги савдо шохобчалари, кўчалар ҳолатини кузатиш, кўнгилочар масканларида ўсмир ёшдаги ва вояга етмаган ёшларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларсиз юришларининг олдини олишга қаратилган режали рейд тадбирлари ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Айниқса, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Гиёҳвандлик – ёвуз иллат”, “Кашандалик – соғлом ҳаёт кушандаси”, “Диний экстремизм – жаҳолат сари етаклайди” мавзуларидаги ТТБ шифокорлари билан ҳамкорликдаги давра суҳбатларига 7 ёшдан 18-30 ёшгача бўлган ўсмирлар ва ёшлар қамраб олинаётгани, шунинг “Тиғ”, “Хавфсиз тун”, “Давомат” рейдлари ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Олиб борилаётган бу каби профилактик тарғибот-ташвиқот тадбирлари туфайли янгиободликлар орасида турли ёт ғояларга берилувчан ёшлар, гиёҳвандлар ва ашаддий кашандалар умуман йўқ.

Инсон борки, ўзи ва оиласининг таъминотини яхшилаш, фаровон ва обод турмуш тарзини яратиш истагида яшайди ва меҳнат қилади. Айни пайтда янгиободликларнинг 35 нафари яшаш жойларидан олис ҳудудларда ҳалол ва фидойи меҳнат билан шуғулланишади. Уларнинг оилаларидан тез-тез хабар олиш, меҳнат қилаётган ҳудудларидаги вазият билан яқиндан танишиш мақсадида тез-тез муҳожирликдаги фуқаролар билан телефон орқали мулоқотларда бўлиш М.Дуйсенбоевнинг доимий кундалик ишига айланган.

Бу билан ҳудудий профилактика инспектори, майор Матназар Дуйсенбоевнинг кундалик иш фаолияти янада кенгайиб бораверади. Меҳнат муҳожирлигидан қайтган маҳалладошларининг тиббий кўрикдан ўтишларини таъминлаш, мабода бирон касаллик аломати борлиги аниқланган тақдирда уларнинг даволанишлари, асоратсиз соғлом ҳаётга қайтишлари учун кўмаклашиш, бундан ҳам муҳими, ҳар ой якуни бўйича йиғин Кенгаши аъзолари, жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари, маҳалла фаоллари олдида ҳисобот бериш, маҳалла ҳаётига оид галдаги вазифалар юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан давлат тузилмалари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишларни янада ривожлантириш, маҳалла ҳудудини жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар дан холи, янада обод, кўркам, кўкаламзор гўшага айлантириш нафақат унинг балки барча маҳалла аҳлининг эзгу нияти.

Матназар Дуйсенбоевнинг шахсий иш режаси қайд этилган ён дафтарида белгилаб қўйган ишлар қамрови эса янада кенг: маҳаллада оилавий низоларга умуман барҳам бериш, жанжалкаш, ичкиликка ружу қўйган шахсларни тўлиқ соғлом ҳаётга қайтариш. Янгиобод маҳалласини доимий тинч ва осойишта, ободон “яшил” тоифада ривожлантиришга ҳисса қўшиш...

Ушбу вазифаларни собитлик билан амалга ошириш мақсадида майор Матназар Дуйсенбоев доимий ҳаракатда. Аниқ ва пухта режалар асосида бошланган иш эса ҳамиша эл-юрт учун манфаатлидир.

Халқ осойишталиги, Ватан ободлиги ва фаровонлиги йўлида ҳамиша ўз постида собит майор Матназар Дуйсенбоевга касб байрамингиз қутлуғ, эл-юрт манфаатини кўзлаб қилаётган ишларингиз янада самарали бўлсин, деймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019