30.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
30.09.2026, 15:10
Жамият 👁 180

НУРОНИЙЛАР ЁШЛАР КАМОЛИ ЙЎЛИДА САЪЙ-ҲАРАКАТДА

НУРОНИЙЛАР ЁШЛАР КАМОЛИ ЙЎЛИДА САЪЙ-ҲАРАКАТДА

Мамлакатимизда кекса ёшдагилар ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тобора кучайтирилмоқда. Вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳарларида Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари ташкил этилди. “Кексалар ҳафталиги”, “Кексалар учун туризм ойлиги”ни ўтказиш анъанага айланди. Кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини ошириш билан бир қаторда уларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришга, маҳаллаларда тинчлик, осойишталикни таъминлашда, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда иштирокини кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир. Маҳаллаларда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили асосида ҳаётий ва катта амалий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли нуронийларни ишсиз, тарбияси оғир ва муаммоли ёшларга бириктириш орқали уларнинг жамият учун фойдали инсонлар бўлиб етишишларига кўмак берилмоқда.

Амударё туманида фаолият юритаётган “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши томонидан кексаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлаш, уларнинг бой ҳаётий тажрибаларини ёшларга ўрнак қилиб кўрсатиш, оилалар бирдамлигини сақлаш, ўзаро аҳил қўшничилик муносабатларини қарор топтириш, оилаларда авлодлар ўртасидаги ўзаро алоқани сақлаш ва қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада сўз кетар экан, энг аввало туман “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси Бекман ҳожи ота Алламбергановнинг “Амударё телеканали”да мунтазам олиб бораётгани Одоблар хазинаси” рукнидаги ёшлар тарбияси, оилавий муносабатлар, касблар ҳақидаги, инсон ҳаётига доир, ислом динининг инсон ҳаёти гўзал ва мазмунли бўлишидаги ролига доир кўрсатувларини алоҳида эътироф этиш жоиз. Шунингдек, отахон саъй-ҳаракатлари билан ташкил этилган кутубхонадаги мингдан ортиқ нусхада турли мавзулардаги адабий, илмий оммабоп китоблар кекса отахон, онахонларгагина эмас, ёшларга ҳам манзур бўлаётир.

Жамоатчилик кенгаши аъзолари туманимизда турли маънавий-маърифий тадбирларнинг юксак савияда ўтказилишига муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда. “Уч авлод учрашуви”, “Кексалар ўгити” каби тадбирлар ёшларга ҳаётий сабоқ берадиган мактабга айланмоқда.

Маҳалла ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, ажримларнинг олдини олиш, ёшлар, айниқса қизларни миллий урф-одатларимиз, қадриятларимизга содиқлик руҳида тарбиялашда туман Маҳаллани қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлимида фаолият юритаётган “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгашининг ҳам муносиб ўрни бор.

Кенгаш раиси, “Баркамол авлод” болалар мактаби директори, “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Хонимжон Ражабова кенгаш аъзолари билган биргаликда нуроний онахонларни ижтимоий-сиёсий ҳаётга кенг жалб этиш орқали оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришга, ёшларни имон-эътиқодли, миллий одоб ва урф-одатлар руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

“Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгаши томонидан жорий йилда ҳам йигит ва қизларни оила қуришга тайёрлашга кўмаклашиш, туман ҳудудидаги тарбияси оғир, ҳуқуқбузарликка мойил ёшлар айниқса, қизлар билан тарбиявий ишларни олиб бориш, ёшлар ўртасида “оммавий маданият кўринишидаги салбий иллатлар тарқалишининг олдини олиш борасида қатор тадбирлар ўтказилди.

Хонимжон Ражабова туманимизнинг қайси бурчагидаги одамлар билан учрашса-да, фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор билан қараш, уларнинг қизиқиш ва интилишларини ҳурмат қилиш, дўстона муносабатда бўлиш ва илмли, соғлом бўлиб вояга етишишларига эришиш лозимлигини таъкидлайди.

Айни кунда у раҳбарлик қилаётган мактабда 7та йўналишдаги 69та тўгаракда 1668 нафар ўқувчилар фанларни чуқур ўрганишиб, касб-ҳунарлар бўйича илк билим ва кўникмага эга бўлишмоқда. Уларга 65 нафар педагог ходимлар таълим-тарбия бериб, касб-ҳунар сирларини ўргатишмоқда.

“Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгаши раиси Хонимжон Ражабова ўз хизмат бурчини сидқидилдан адо этиш баробарида жамоат ишларида ҳам доим фаол. Уни гоҳ болалар билан турли мавзуларда суҳбатлашаётган чоғида, гоҳ нуроний онахонлар билан кенгаш фаолиятига доир вазифалар хусусида кенгашаётган вақтида учратасиз. Онахоннинг нияти ҳар бир фарзанд юртимизга муносиб бўлиб вояга етиб, оилаларда, оилалардан ташкил топган юртимизда тинчлик, осойишталик ҳукмрон бўлишидир. “Бувижонлар мактаби” жамоатчилик кенгаши саъй-ҳаракатлари ҳам шу мақсадга қаратилган.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026