КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМ ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ТАЙИНЛАНАДИ?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрда “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниб, кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам учун мурожаат қилиш тартиби белгилаб берилган эди.
Унга кўра, биринчи галда оила кам таъминланган деб эътироф этилгач, унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади.
Ариза фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи томонидан махсус рўйхатга олиш дафтарига қайд этилади, бунда аризанинг берилган санаси, ариза берувчининг исми, фамилияси, отасининг исми ва яшаш манзили, шунингдек, олиш истагини билдирган нафақа ёки моддий ёрдам тури кўрсатилади.
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғининг номига ариза “Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг тегишли иловасига мувофиқ шаклда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органига тақдим этилади.
Аризага ариза берувчи оила аъзоларининг Ўзбекистон Республикаси паспорти нусхалари ёки ID карталари, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси, болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органиннинг тегишли иловасига мувофиқ шакл бўйича оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот, шунингдек, ушбу Низомнинг тегишли иловасига мувофиқ шакл бўйича ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан «Ягона реестр» АТга тақдим этиш тўғрисида оилада бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзолари билан тасдиқланган ариза илова қилинади.
Бунда бирга яшовчи 18 ёш ва ундан катта ёшдаги муомалага лаёқатли барча оила аъзолари имзоларининг ҳаққонийлиги бўйича ариза берувчи жавобгар бўлади. Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи томонидан текширилади.
Оилани кам таъминланган, деб эътироф этиш унга ва болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш учун аризалар фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органига оила ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилади. Бунда юқорида кўрсатиб ўтилган муддатдан кейин берилган аризалар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ариза берувчи томонидан ушбу бандда келтирилган барча ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган ҳолларда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи ариза берувчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Ушбу ҳолатларда ариза берувчи томонидан тақдим этилиши керак бўлган ҳужжатлар қўшимча беш кун ичида, бироқ ушбу нафақа ёки моддий ёрдам олишни истаган ойдан олдинги ойнинг 16-санасига қадар тақдим этилиши зарур.
Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи аризада кўрсатилган ариза берувчи ва унинг оила аъзолари таркибини, оиланинг томорқа ер ёки деҳқон хўжаликларининг майдони ва аризада кўрсатилган манзил бўйича яшаётганлигини ариза берилган санадан бошлаб икки иш куни мобайнида, оила болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олишни истаган ойдан олдинги ойнинг 18-санасига қадар ўрганиб чиқади.
Аризада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи томонидан ушбу Низомнинг тегишли иловасига мувофиқ шакл бўйича тасдиқланади. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи ҳар беш кунда камида бир маротаба, бироқ ариза берилган ойнинг 19-санасига қадар ушбу Низомнинг 14 бандида кўрсатилган ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни ҳамда ушбу Низом билан тасдиқланган тегишли иловага мувофиқ оиланинг таркиби тўғрисидаги маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи томонидан Пенсия жамғармаси бўлимига аризалар ушбу Низомда кўрсатилган шакл бўйича фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органига болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлашни сўраб мурожаат этилган аризалар рўйхатига асосан тақдим этилади.
Оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимлари томонидан ҳар куни, ариза берилган ойнинг 26-санасига қадар «Ягона реестр» АТга киритилади.
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш тўғрисида қабул қилинган аризалар ва унга илова қилинган ҳужжатлар Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимларида сақланади.
Сарвар ХАЙТБОЕВ, Амударё туман адлия бўлими давлат хизматлар маркази бўлим бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶